UZ

Сўнгги янгиликлар

03:40ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Гуруҳлардаги ҳолат ва мураббийлар фикри   0 02:52Миллатлар лигаси. Роналду 910-голини урди, Испанияда ғалаба, "Титанлар жанги"да дуранг ва бошқа натижалар  1 02:05Ўртоқлик ўйини. Моуринью жамоаси "Зенит"ни мағлуб қилди  0 00:47Расман: Поль Погба энди жамоасиз  1 00:25Франциянинг 7 карра чемпиони 2-лигага тушириб юборилди  4 00:10Миллатлар лигаси. Португалия - Польша ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  1 23:55Бруней бош мураббийи: "Бу шармандали мағлубият эмас"  1 23:22Ван Нистелрой "Манчестер Юнайтед" билан хайрлашди  0 22:57Ўртоқлик ўйини. Россия термаси Бруней билан учрашувда тарихий рекордни янгилади  7 22:14"Вест Хэм" "Арсенал" ва "Ливерпуль"дан 85 млн фунт талаб қилмоқда  1 21:48Раньери "Рома"га қайтиши ҳақида: "Бу тақдир"  4 21:19Рубен Аморим: "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи бўлганимдан фахрланаман"  5 20:49Бу даҳшат! АПЛ ҳаками гиёҳванд бўлиши мумкин  5 20:29Аббосбек Файзуллаевга “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” соврини топширилди   26 20:02"Реал" собиқ ҳимоячиси клубга Салибани сотиб олишни маслаҳат бермоқда  1

ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Гуруҳлардаги ҳолат ва мураббийлар фикри Янгиликлар

ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Гуруҳлардаги ҳолат ва мураббийлар фикри

2026 йилги жаҳон чемпионати Осиё минтақаси саралаши 3-босқичидан ўрин олган 5-тур ўйинлари якунланди.

"А" гуруҳи

КХДР - Эрон - 2:3
Ҳакамлар:
Садулло Гулмуроди, Ҳасан Каримов, Вафо Караев, Насрулло Кабиров (барчаси Тожикистон)
ВАР: Сивакорн Пу Удом (Таиланд)
АВАР: Виват Жумпаоон (Таиланд)

Голлар: Меҳди Гайеди 29, - 0:1. Муҳаммад Моҳебби 41, - 0:2. Муҳаммад Моҳебби 45, - 0:3. Меҳди Тареми 56 автогол, - 1:3. Ким Ю Сонг 60, - 2:3.

Голга айланмаган пенальти: Меҳди Тареми 67 (дарвозабон).

КХДР: 1.Канг Жу Хёк, 3.Жанг Кук Чол (С), 4.Ким Пом Хёк, 6.Кьё Там (15.Ри Ун Чол, 68), 9.Ри Жо Гук (23.Жонг Кум Сонг, 90), 10.Хан Кванг Сонг (11.Жонг Ил Гван, 73), 12.Чоэ Жу Сонг, 14.Чоэ Ок Чол, 16.Ким Ю Сонг (22.Пак Кванг Хун, 68), 17.Канг Кук Чол, 20.Паэк Чунг Сонг.
Захира: 18.Син Таэ Сонг, 21.Ю Кванг Жун, 2.Ким Жин Хёк, 5.Ким Кум Чон, 7.Ри Хун, 14.Син Кванг Нам, 19.Ким Сонг Хьё.
Бош мураббий: Син Ён Нам.

Эрон: 1.Алиризо Бейранванд, 2.Али Неъмати, 4.Шожаи Ҳалилозода, 5.Милад Муҳаммади, 6.Саид Иззатуллоҳи, 8.Муҳаммад Моҳебби (21.Омид Нурафкан, 81), 9.Меҳди Тареми (19.Шаҳриёр Моганлу, 81), 10.Меҳди Гайеди (13.Ҳуссайн Канани, 54), 17.Сайид Муҳаммад Карими (3.Муҳаммад Горбани, 68), 20.Сардор Азмун (7.Алиризо Жаҳонбаҳш, 68), 23.Аря Юсуфи.
Захира: 12.Пайам Ниязманд, 22.Сайид Ҳуссайн Ҳуссайни, 11.Али Голизода, 14.Амин Ҳазбави, 15.Рузбе Чешми, 16.Муҳаммад Жавад, 18.Амирҳуссайн Ҳуссайинзода.
Бош мураббий: Амир Галенои.

Огоҳлантиришлар: Ри Жо Гук 1, Канг Кук Чол 33, Арья Юсуфи 72,

Четлатиш: Шожаи Ҳалилзода 52. 

Мураббийлар фикри

Син Ён Нам (Шимолий Корея бош мураббийи): "Бугун ўйин кутилганидек кечмади, футболчиларда ҳаддан ташқари асабий ҳолат кузатилди. Биз тайёрлаган тактика ва стратегиялар иш бермаган бўлса-да, иккинчи бўлимда ўзимизни ўнглаб олиб, икки марта гол уришга эришдик. Олдинга силжиш учун хатолардан хулоса чиқаришимиз зарур".

Амир Ғалинои (Эрон бош мураббийи):"Бугунги ўйин биз учун жуда муҳим сабоқ бўлди, бир-биридан мутлақо фарқ қиладиган икки тайм гувоҳига айландик. Биринчи бўлимда ажойиб ўйин намойиш этиб, учта гол урдик ва Шимолий Кореяга ҳеч қандай имконият қолдирмадик, аммо иккинчи бўлимда ўйинчиларимиздан бири четлатилгач, ўйинимизда пасайиш кузатилди. Танаффус пайти катта фарқ билан олдинда бораётганимизга қарамай, футболчиларга ҳисобни дуранг сифатида тасаввур қилган ҳолда ўйинни давом эттириш кераклигини цқтирдик, чунки Корея Халқ Демократик Республикаси хавфли жамоа ва уларнинг олдинги ўйинлари уларни паст баҳолаш мумкин эмаслигини кўрсатди".

Қатар - Ўзбекистон 3:2
14 ноябрь 2024 йил. Доҳа, "Жассим бин Ҳамад" стадиони. 21:15 (Тошкент вақти)
Ҳакамлар:
Ким Жонг Хёк, Парк Кюнг Йонг, Жанг Жонг Пил, Чаэ Санг Хёп (барчаси Корея Республикаси)
ВАР: Ким Хигон (Корея Республикаси)
АВАР: Чои Хюнжаи (Корея Республикаси).

Голлар: 1:0 — 26, Алмоэз Али, 2:0 — 41, Алмоэз Али, 2:1 — 75, Аббос Файзуллаев, 2:2 — 80, Аббос Файзуллаев, 3:2 — 90+12, Лукас Мендес.

Қатар: 22.Мешъал Баршам, 4.Муҳаммад Ваад, 5.Тари Салмон (9.Муҳаммад Мунтари, 87), 7.Аҳмад ал-Ганеҳи (6.Абдул Азиз Ҳатим, 69), 10.Акрам Афиф, 12.Лукас Мендес, 13.Иброҳим Муҳаммад (11.Юсуф Абдурисаг, 87), 15.Бассам Ал Рави (3.Абдулла Ал Язиди, 78), 16.Буалем Хухи, 19.Алмоэз Али, 20.Аҳмед Фати Абдулла.
Захира: 1.Саад Ал Шиб, 21.Марван Шериф Бадрелдин, 2.Ал Маҳди Али Мухтор, 8.Жассим Жобир Абдулсалам, 14.Ҳомам Аҳмед, 17.Мустафо Тариқ Машал, 18.Султон Ал Браке, 23.Абдулраҳмон Фаҳми Мустафо.

Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 2.Абдуқодир Ҳусанов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 7.Отабек Шукуров (8.Жамшид Искандеров, 65), 9.Одил Ҳамробеков, 13.Шерзод Насруллаев (8.Жамшид Искандеров, 65), 14.Элдор Шомуродов (10.Жалолиддин Машарипов, 22), 18.Абдулла Абдуллаев (17.Бобир Абдихолиқов, 45), 19.Азизбек Турғунбоев (5.Рустам Ашурматов, 90+1), 22.Аббосбек Фазуллаев, 23.Ҳусниддин Алиқулов.
Захира: 12.Абдувоҳид Неъматов, 16.Ботирали Эргашев, 4.Фарруҳ Сайфиев, 6.Акмал Мозговой, 11.Азизбек Амонов, 15.Умар Эшмуродов, 20.Ҳожимат Эркинов, 21.Абдурауф Бўриев.

Огоҳлантиришлар: Аҳмад Фати (64), Жалолиддин Машарипов (73), Муҳаммад Ваад (90+2).

Мураббийлар фикри

Маркес Лопес (Қатар бош мураббийи): "Биринчи бўлимни яхши ўтказдик ва барча жабҳаларда рақибдан устунроқ эдик. Танаффусдан кейин жамоам ўйинида пасайиш кузатилди. Ўзбекистон ўйинни ўз қўлига олди.

Қийин ўйин бўлгани шубҳасиз. Ўзбекистон терма жамоасининг ҳужум чизиғи кучли эканлигини билардим. Рақибимиз ўйин давомида тактик услубини ўзгартиргани ҳам бизга қийинчилик туғдирди. Сўнгги сонияларда ғалаба голини кирита олдик. Футболчиларимнинг бутун ўйин давомида кўрсатган кучли матонати ва намоён этган характери учун жуда миннатдорман".

Сречко Катанец (Ўзбекистон бош мураббийи): "Биринчи бўлимда йўқ жойдан иккита гол ўтказиб юбордик. Кейин ўзимизни ўнглаб иккита гол урдик. Бу футбол, биз охирида гол ўтказиб мағлубиятга учрадик. Қандай қилиб сўнгги дақиқада оддий гол ўтказдик, буни билмайман. Анча пайтдан бери мағлубиятга учрамаётган эдик, шунинг учун бу мухлислар учун оғир. Олдимизда яна 5 та ўйин бор".

БАА - Қирғиз Республикаси 3:0

Голлар: Хариб Абдалла (15, 89), Маркус Винисиус (35).

БАА: 17.Ҳолид Эйса, 3.Зайид Султон Ал Зааби (19.Холид Иброҳим Ал Дҳанҳани, 66), 9.Хариб Абдалла, 10.Фабио Де Лима, 11.Кайо Канедо (23.Бруно Де Оливейра, 73), 12.Халифа Муборак Ал Ҳаммади (5. Куаме Куадио, 46), 12.Муҳаммад Умар Ал Аттас, 14.Маркус Винисиус, 15.Яҳё Нодир (6.Мажид Рашид Ал Меҳрзи, 81), 18.Маккензи Хант (21.Иссам Фаиз, 72), 20.Яҳё Ал Гассани.

Қирғиз Республикаси: 1.Эржан Токотаев, 2.Валерий Кичин (15.Мақсат Алиқулов, 86), 3.Тамирлан Козубаев, 7.Жоэль Кожо (11.Кими Мерк, 71), 10.Гулжигит Алиқулов, 12.Одилжон Абдураҳмонов, 17.Элдиар Зарипбеков, 18.Қайрат Жиргалбек Уулу (9.Бекназ Алмазбеков, 61), 19.Эрмек Кенжебаев, 21.Кай Мерк (14.Александр Мишченко, 71), 22.Алимардон Шукуров.

Мураббийлар фикри

Паулу Бенту (БАА бош мураббийи): "Бугун муҳим ғалабани қўлга киритдик ва кўрсатган ўйинимиз билан бунга муносиб эдик. Биринчи бўлимда рақиб ҳужумларидан хавфсирадик, аммо иккинчи бўлимда ўз ўйинимизни аъло даражада намойиш этдик".

Турнир жадвали

Жамоа номиЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
1.Эрон54109-313
2.Ўзбекистон53117-510
3.БАА52127-47
4.Қатар521210-127
5.Қирғиз Республикаси51044-103
6.Шимолий Корея50235-82


6-тур

19 ноябрь

Шимолий Корея — Ўзбекистон

Қирғиз Республикаси — Эрон

БАА — Қатар

"B" гуруҳи

Кувайт - Жанубий Корея 1:3

Голлар: Ох Се-Хун (10), Сон Хен-Мин (19-п), Муҳаммад Даҳам (60), Бае Жун-Хо (74).

Кувайт - Ҳолид ал-Рашиди, Сами ал-Сани (Отман ал-Досари, 71), Ҳасан ал-Энези, Ҳолид Иброҳим, Мешар ал-Энези (Аҳмад ал-Дҳифри, 71), Эйд Носир (Юсуф Носир, 71), Редха Хани, Атби Солиҳ (Султон ал-Энези, 61), Моат ал-Дафири (Юсуф Мажид, 58), Муҳаммад Даҳам, Салмон Муҳаммад.

Жанубий Корея - Жо Хйон-Ву, Ли Мюнг-Жае (Ли Тае-Сок, 64), Ким Мин-Жае, Ю Мин-Чо, Сеол Юнг-Ву, Парк Йонг-Ву, Хванг Ин-Беом (Паик Сеонг-Хо, 75), Сон Хен-Мин (Бае Жун-Хо, 64), Ли Жае-Сунг (Ли Хюн-Жу, 81), Ли Кан-Ин, Ох Се-Хун (Ох Хйеон-Гю, 81).

Мураббийлар фикри

Хуан Антонио Пицци (Кувайт бош мураббийи): "Дунёнинг энг кучли жамоалардан бири бўлган Жанубий Кореяга мағлуб бўлдик. Шогирдларим иккинчи бўлимда яхши ўйнади. Агар шу даражада ўйин намойиш этишда давом этсак, қолган ўйинларда ҳам ижобий натижаларга эришамиз".

Хон Мён Бо (Жанубий Корея бош мураббийи): "Мен терма жамоа мураббийлигига киришганимдан бери миямда битта оддий, аммо аниқ ғоя мавжуд. У ҳам бўлса, жаҳон чемпионатига йўл олиш. Бугунги ўйинда икки тайм бир-биридан унчалик фарқ қилмади, лекин иккинчи таймда гол ўтказиб юборганимиз ачинарли бўлди. Аммо шу ойдаги икки сафар ўйинидан биринчисида ғалаба қозониш жуда яхши бўлди. Биз бошиданоқ рақиб устидан ҳукмронлик ўрнатдик ва илк голни эрта киритдик. Режаларимизни жуда яхши амалга оширдик. Менимча, бизнинг футболчиларимиз икки гол ҳисобидаги устунликдан сўнг бироз бўшашди. Биз жуда эҳтиётсиз ҳаракатландик. Одатда, шундай вазиятларда гол ўтказиб юборишга моилмиз. Аммо биз жавоб қайтаришга ва учинчи голни киритишга муваффақ бўлдик, ўйинчиларим бунинг учун мақтовга лойиқ".

Ўмон — Фаластин 1:0

Гол:  Ал Гассани (83)

Мураббийлар фикри

Рашид Жаббор (Ўмон бош мураббийи): "Ўмон жамоаси уч очкога жуда муҳтож эди. Шогирдларим ўз мақсадлари сари олға боргани ва қийинчиликларга қарамай, керакли натижага эришганини эътироф этмоқчиман. Келгуси ўйинлар олдидан йўл қўйилган хатолар устида ишлашимиз зарур". 

Макрам Дабо (Фаластин бош мураббийи): "Ўмон жамоасини ғалаба билан табриклайман. Биз учун оғир натижа бўлди, мағлубиятга лойиқ эмасдик. Кўп имкониятлардан фойдалана олмадик, таркибда ўзгаришлар қилишга мажбур бўлдик, умуман олганда, омадимиз келмади. Энди кейинги ўйинларга эътибор қаратамиз".

Ироқ — Иордания 0:0

Мураббийлар фикри

Хесус Касас (Ироқ бош мураббийи):"Футболчилар ўйин давомида берилган барча кўрсатмаларни тўлиқ бажара олмади. Натижани ўз фойдамизга ҳал қилиши мумкин бўлган имкониятларни бой бердик. Мундиал йўлланмаси учун кураш охиригача давом этади. Ироқдаги муаммо шундаки, оммавий ахборот воситалари ва мухлислар ўйинчиларга жуда катта масъулият ва босим юклайди, бу эса жамоага фойда келтирмайди".

Жамаль Ал Саломи (Иордания бош мураббийи): "Ироққа қарши ўйинда дуранг ҳам муҳим аҳамиятга эга, чунки бу ўйинни сафарда ўтказдик. "Месопатамия шерлари", асосан, стандарт вазиятлардан хавф солишга уринди, чунки уларнинг таркибида баланд бўйли ўйинчилар бор, бизда эса ҳужумда самарадорлик етишмади".

Турнир жадвали

Жамоа номиЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
1.Жанубий Корея541011-413
2.Иордания52218-48
3.Ироқ52214-38
4.Ўмон52036-86
5.Кувайт50324-103
6.Фаластин50233-72


6-тур

19 ноябрь

Фаластин — Жанубий Корея

Ўмон — Ироқ

Кувайт — Иордания

"C" гуруҳи

Австралия - Саудия Арабистони - 0:0
Ҳакамлар:
Одил Али Ал Нақби, Аҳмад Саид Ал Рашди, Собит Обайд Ал Али, Аҳмад Эйса Дарвиш (барчаси БАА)
ВАР: Яҳё Али Ал Мулла (БАА)
АВАР: Эаса Халифа Ал Хажери (БАА).

Австралия: 18.Жоэ Гаучи, 3.Льюс Миллер, 5.Жордан Бос, 8.Жейсон Гериа, 19.Харри Суттар, 21.Камерон Бургесс, 10.Айдин Хрустич (7.Нишан Велупиллай, 46) (6.Энтони Касерес, 74), 13.Айден О'Нил (9.Кусини Йенги, 90), 14.Райли Макгри, 22.Жэксон Ирвин (С), 15.Митчэлл Дюк (11.Брэндон Борьелло, 74).
Захира: 1.Мэтью Райан, 12.Пол Иззо, 2.Милош Дегенек, 4.Кай Роулес, 16.Азиз Беҳич, 20.Макс Балард, 23.Райан Грант, 17.Патрик Язбек.
Бош мураббий: Тони Попович.

Саудия Арабистони: 22.Аҳмад Ал Кассар, 5.Али Ал Булайҳи, 12.Сауд Абдулҳамид, 13.Ёсир Ал Шаҳрони (С), 17.Ҳассан Ал Тамбакти, 6.Носир Ал Давсари, 8.Марван Ал Саҳафи (3.Авн Ал Салули, 88), 16.Файсал Ал Гамди (2.Султан Ал Ғаннам, 88), 9.Фирас Ал Брайкан, 10.Мусаб Ал Жувайр (15.Абдуллоҳ Ал Ҳайбари, 57), 11.Солиҳ Ал Шеҳри (14.Абдуллоҳ Ал Ҳамдан, 57).
Захира: 1.Муҳаммад Ал Ями, 21.Ҳамид Ал Шанқити, 4.Али Лажами, 18.Саад Ал Носир, 23.Айман Фаллатаҳ, 19.Муҳаммад Ал Қаҳтони, 20.Абдуллоҳ Радиф.
Бош мураббий: Эрве Ренар.

Огоҳлантиришлар: Аҳмад Ал Кассар 16, Али Ал Булайҳи 63, Райли Макгри 65, Жейсон Гериа 90. 

Мураббийлар фикри

Тони Попович (Австралия бош мураббийи):"Чиндан ҳам қийин ўйин ўтказдик, ҳақиқий жаҳон чемпионати саралаш босқичи тўқнашуви гувоҳига айландик. Рақиб биринчи бўлимда шижоат кўрсатишди ва биз бунга яхши мослаша олмадик. Биз бироз ҳолсиз кўридик. Тўпни кўп эгалламасдан, босим ўтказиш орқали иккита жуда яхши вазият яратдик, эҳтимол, улардан бирида гол уришимиз керак эди. Аммо иккинчи бўлимда ўйинни назоратимизга олдик, деб ўйлайман. Умуман олганда, ҳали кўп ўйинлар бор, эндиликда Баҳрайнга йўл оламиз".

Эрве Ренар (Саудия Арабистони бош мураббийи): "Биз бу ўйиннинг қийин бўлишини олдиндан билардик ва айнан шундай бўлди. Бизда кўплаб ўйинчилар сафда эмас, шу боис ёш жамоа билан кучли ўйин намойишга этишга мажбур эдик. Лекин уларга тасаннолар айтаман. Биз мунтазам яхши ўйин кўрсата олмадик, аммо бугун майдонда кучли эдик. Австралия жамоаси яқинда Японияда дуранг ўйнади ва янги мураббий бошчилигида Хитойни мағлуб этди, шунинг учун қийин учрашув бўлиши аниқ эди. Биз бир очко олишга эришдик. Ҳозир гуруҳнинг ўрта поғонасидамиз, бундан кейин ҳар бир ўйин ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади".

Баҳрайн — Хитой 0:1

Гол: Жанг Юнинг (90+1)

Драган Талайич (Баҳрайн бош мураббийи): "Биз бу ўйинда мағлубиятга лойиқ эмасдик. Натижа учун мен жавобгарман, аммо сизларга ваъда бераман, биз 2026 йилги жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритамиз".

Бранко Иванкович (Хитой бош мураббийи):"Аввало, шогирдларимни ушбу улкан ғалаба билан табрикламоқчиман. Бугун оғир ўйин бўлди, аммо кўрсатган ўйинимиз ғалабага муносиб эди. Аввал таъкидлаганимдек, Баҳрайн кучли жамоа ва бу биз учрашув жуда қийин бўлишини билардик. Ўйинчиларимиз астойдил тер тўкиб, матонат билан курашдилар. Уларнинг барчаси бугунги ўйинда қаҳрамонлик кўрсатиб, бизга мана шу қимматли ғалабани туҳфа этишди".

Индонезия — Япония 0:4 

Голлар: Жастен Ҳабнер (35 авт.), Минамино (40), Морита (49), Сугавара (69)

Мураббийлар фикри

Син Тхэ Ён (Индонезия бош мураббийи):"Футбол шундай ўйинки, иштирокчилар учун ўйин тугагунга қадар, яъни 90 дақиқа давомида ўз даражасини сақлаб қолиш осон эмас. Учрашув бошида бизда ажойиб имконият бор эди. Аммо Рагнар ундан унумли фойдалана олмади, айнан шу сабабли мағлуб бўлдик. Агар биринчи бўлиб гол ура олганимизда, натижа бошқача бўлиши мумкин эди".

Хадзимэ Мориясу (Япония бош мураббийи): "Менимча, ўйин бошида Индонезия бир-икки жиддий ҳужум қилишга уринган бўлса-да, жамоамиз уларни бартараф этишга эришди. Биз дуч келган хавфли вазиятларга бардош бериб, қатъият билан ҳаракат қилдик ва бу ғалабамизга замин яратди".


Жамоа номиЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
1.Япония541019-113
2.Австралия51314-36
3.Саудия Арабистони51313-46
4.Хитой52035-136
5.Баҳрайн51223-85
6.Индонезия50324-93


6-тур

19 ноябрь

Хитой — Япония

Индонезия — Саудия Арабистони

Баҳрайн — Австралия


Оқил Абдубарноев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика