ЖЧ-2026 да Ўзбекистон миллий терма жамоаси қароргоҳи қаерда бўлиши маълум
04 мар 17:10
Янгиликлар
ЖЧ-2026 да Ўзбекистон миллий терма жамоаси қароргоҳи қаерда бўлиши маълум
Мундиал давомида вакилларимиз АҚШнинг Атланта шаҳрида истиқомат қилишади.
Ўзбекистон қароргоҳи:
Миллий жамоамиз Атланта шаҳрида жойлашади ва барча машғулотларни «Атланта Юнайтед» клубига қарашли базада олиб боради.
Рақибларимиз қаерда?
Гуруҳимиздаги жамоаларнинг локациялари ҳам маълум:
Португалия — Палм-Бич-Гарденс (Palm Beach Gardens) шаҳрига жойлашади.
Колумбия — Колумбус (Columbus) шаҳрига жойлашади.
ФИФА тизими қандай ишлайди?
Қайд этиш жоиз, турнир давомида ФИФА томонидан жами 61 та локация танланган бўлиб, улар мусобақа иштирокчиларининг истиқомат қилиши ва машғулот ўтказиши учун мўлжалланган. Базаларга жойлаштириш жараёни терма жамоаларнинг ўйинлари ўтказиладиган шаҳар ва стадионлар географиясидан келиб чиқиб белгиланади.
Гуруҳ босқичи учрашувлари давомида иштирокчилар бошқа шаҳарларга махсус чартер рейслари орқали етиб бориб, ўйин якунлангач ўз базасига қайтиб келишади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар