UZ

Сўнгги янгиликлар

10:35Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  0 10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  6 09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0 09:25Шевченко: “Энг муҳими — плей-оффдан ўтиб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиқиш”  0 08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  2 08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  2 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  3 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  19 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  27 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  9 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  35 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  180 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  52

ЖЧ-2024. 1-тур. Парагвай — Коста-Рика. Превью Янгиликлар

ЖЧ-2024. 1-тур. Парагвай — Коста-Рика. Превью

Бугун футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионатига старт берилади.

Парагвай — Коста-Рика

"А" гуруҳи, 1-тур

Ҳумо арена, Тошкент

17:30


ФИФА рейтингидаги ўрни

Парагвай (13)

Коста-Рика (31)

Учрашув ҳақида

Коста-Рика футзалнинг энг йирик мусобақасидаги ўзаро ягона қарама-қаршиликда икки гол фарқи билан ортда қолаётганига қарамай, якунда Парагвайни 6-3 ҳисобида мағлуб этган. Эндиликда жамоа Минор Кабальчета ва Милинтон Тижерино билан яна бир кутилмаган ғалабага эришишга уриниб кўради. Карлос Чилаверт эса имконияти юқори баҳоланаётган гуруҳ босқичини "оқ-қизиллар"нинг ишончли ғалаба билан бошлаши учун Дамиан Мареко ва Хавьер Адольфо Саласга таянади.

Ўйин ҳақида фикрлар

"Парагвай йирик турнирларда доимий қатнашувчи жамоа ҳисобланади. Улар кўп йиллар мобайнида Европада ўйнаган мураббийга эга. Қолаверса, таркибдаги кўплаб футзалчилар Европада, айниқса Италияда тўп тепишади. Жанубий Америкада улар жуда изчил жамоа саналади", деди Коста-Рика мураббийи Алекс Рамос.

"Коста-Рика жисмонан бақувват жамоа, шу боис уларга қарши ўйнаш қийин. Биз ҳар томонлама тайёрланяпмиз, чунки гуруҳ кучли жамоалардан иборат эканлигини биламиз, лекин биринчи ўринда кейинги босқичга йўл олишимизга ишонамиз", деди Парагвай таянч ярим ҳимоячиси Арнальдо Баез.

Қизиқарли маълумотлар

Карлос Чилаверт аввалги жаҳон чемпионатларида ўйнаган иштирокчи тўртта мураббийдан бири саналади. Асунсионлик футболчи 2004 ва 2008 йиллардаги мундиалда иштирок этиб, Парагвайга Италия ва Португалияни ортда қолдириб, гуруҳ пешқадами бўлишига ёрдам берган.

Эдвин Кубильо учта мундиалда гол урган биринчи коста-рикалик футзалчи бўлишга ҳаракат қилади.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика