ЖЧ-2022 саралаш. Ливан терма жамоасида янги мураббий иш бошлади

Xayrulla Xoliqov
18 июн 2020
Ливан терма жамоасида бош мураббий ўзгарди.

Эндиликда мамлакат бош жамоасини маҳаллий мутахассис Жамал Таҳа бошқаради. 53 ёшли мураббий коронавирус сабаб терма жамоани тарк этган Ливиу Сиоботариу ўрнини эгаллади. Руминиялик аввалги мураббий Ливанга бошқа қайтмасликни лозим топди.

Маълумот учун Ливан терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичини "H" гуруҳида ўтказяпти ва учинчи ўринда бормоқда. Ливанликлар 13 октябрь куни Туркманистон билан куч синашишади. Шундан сўнг жамоа 12 ноябрда Шри Ланкани қабул қилса, 17 ноябрда сафарда Жанубий Корея меҳмони бўлади.


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: the-afc.com