

Ёш қўшниларимиз илк турни 5 сентябрь куни сафарда Шри Ланка терма жамоасига қарши ўтказишади.
10 сентябрь куни бўлиб ўтадиган 2-тур беллашувида Туркманистон ўз майдонида Жанубий Корея билан ўйнайди. Мазкур расмий баҳсларга "Локомотив" ярим ҳимоячиси Арсланмират Аманов ҳам таклиф олди. Туркманистон футбол федерацияси клубга Арсланмират Амановни 28 август - 10 сентябрь кунлари терма жамоа ихтиёрига юборишини сўраб мурожаат қилди.
Туркманистон терма жамоаси дастлаб Дубайда қисқа муддатли йиғин ташкил этиб, шундан сўнг Шри Ланка томон парвоз қилади.




