ЖЧ-2022. Рекорд “отмен”! Россиялик журналистнинг тарихий натижаси Гиннес китобига киритилмайдиган бўлди

Eldor Akmurzayev
12 дек 2022
Россиялик журналист Тимур Журавель Қатардаги мундиал олдидан мусобақанинг барча ўйинларини бевосита стадиондан кузатиб, Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олишни ният қилганди.

У бу борада дунёдаги биринчи шахс сифатида рекорд қўйиши мумкин эди. Журавель ҳозиргача ўтказилган барча ўйинларда бўлди ва ярим финал, бронза медали учун баҳс ҳамда финал учрашувлари қолганди.

“Афсуски, тадқиқот гуруҳимиз аъзолари билан аризангизни синчиклаб ўрганиб чиққач, сизнинг таклифингизни Гиннеснинг рекордлар китобига кирита олмаймиз, деб жавоб беришга мажбурмиз.

Гиннеснинг рекордлар китоби Россия ва Беларусь билан барча алоқаларни номаълум муддатга тўхтатган. Шундай қилиб, бу рекордни қабул қилолмаймиз”, деб ёзилади таъсисчилар хабарида.

“Бу, албатта, ёмон янгилик, аммо ҳалокатли эмас. Китобда ҳеч қандай ёзув бўлмайди, аммо бутун умрга етарли таасуротлар қолади. Ва сиз кўришингиз мумкин бўлган видеолар ҳам бор. Улар яна бўлади”, дея муносабат билдирган Журавель.

Тимур Журавель: "Осиё жамоаларининг ғалабалари тасодиф эмас"


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sports.ru