«Ливерпуль» ҳимоячиси Гиннесснинг рекордлар китобидан жой олди
16 окт 2019 14:54
Янгиликлар
«Ливерпуль» ҳимоячиси Гиннесснинг рекордлар китобидан жой олди
«Ливерпуль» ҳимоячиси Трент Александер-Арнолд Гиннесснинг рекордлар китобининг 2020 йилги сонидан жой олди.
2018/19 йилги мавсумда 21 ёшли инглиз Анлия чемпионатида 12та голли пас берди. Шу тариқа у АПЛдаги бир мавсумда энг кўп голли узатмани амалга оширган ҳимоячи сифатида рекордлар китобига киритилди.
Олдинги рекорд «Эвертон» футболчилари Энди Хинчклифф ва Лейтон Бэйнсга (11тадан голли пас) тегишли эди.
«Бу мен учун шараф. Доим жамоамга ёрдам беришга ва кўпроқ имкониятлар яратишга интилганман.
Футбол — жамоавий ўйин, клубдошларимсиз бу рекордга эриша олмасдим.
Мен ва оилам учун бу шарафли ҳодиса. Умид қиламанки, рекордим бир неча йиллар давомида сақланиб қолади», — дейди Александер-Арнолд.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар