ЖЧ-2022. Франция – Марокаш баҳсини ким бошқариб бориши маълум. У мусобақада учта учрашувда ишлаган

Eldor Akmurzayev
13 дек 2022
Қатардаги мундиал ярим финалидан ўрин олган иккинчи баҳс эртага, 14 декабрь куни (23:59) бўлиб ўтади.

Франция – Марокаш ўртасидаги баҳсни мексикалик Сесар Рамос бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Альберто Морин ва Мигель Эрнандес кўмаклашади. ВАР учун маъсул канадалик Дрю Фишер, унинг ассистенти эса колумбиялик Николас Гальо бўлади.

Сесар Рамос бунгача мусобақада 3 та баҳсда ишлади: гуруҳ босқичидан ўрин олган Дания – Тунис (0:0), Бельгия – Марокаш (0:2) ҳамда 1/8 финал доирасидаги Португалия – Швейцария (6:1).

Эслатиб ўтамиз, Франция – Марокаш учрашуви “Ал Байт” стадионида ўтказилади.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia