UZ

Сўнгги янгиликлар

22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  3 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  29 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  7 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  6 18:45Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"  4 18:32Шавкат Юсупов: "Олимпик" етарлича муаммолар туғдирди"  2 18:20"Барселона" Рэшфорднинг ҳуқуқларини сотиб олишга тайёр  4 17:57Про лига. "ФарДУ" сафарда "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди  1 17:47Сергей Лушчан "Навбаҳор"ни тарк этдими?  19 17:40Экитике: "Ливерпуль" мен учун қанча тўлагани қизиқ эмас"  2 17:18Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов жисмоний жиҳатдан айни кучга тўлган Кайл Уокерга ўхшайди"  11 16:52"Реал" Салибага қизиқишини сақлаб қолган  1

ЖЧ-2022. Ришарлисоннинг дубли Бразилияга Сербия устидан ғалаба келтирди Янгиликлар

ЖЧ-2022. Ришарлисоннинг дубли Бразилияга Сербия устидан ғалаба келтирди

Бразилия Жаҳон чемпионатининг илк баҳсида Сербияни мағлубиятга учратди.

Бразилия – Сербия 2:0 (0:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 62 Ришарлисон, 2:0 – 73 Ришарлисон.

Бразилия – Алиссон, Данило, Тиаго Силва, Маркиньос, Алекс Сандро, Каземиро, Лукас Пакета (Фред, 75), Неймар (Антони, 80), Ришарлисон (Габриэл Жезус, 79), Рафинья (Мартинелли, 87), Винисиус Жуниор (Родриго, 76).

Сербия – Милинкович-Савич, Велькович, Миленкович, Павлович, Младенович (Влахович, 66), Гудель (Илич, 57), Милинкович-Савич, Лукич (Лазович, 66), Живкович (Радонич, 57), Тадич, Митрович (Максимович, 83).

Огоҳлантиришлар: Павлович (7), Гудель (49), Лукич (64).

Бразилия

Ришарлисон - 62', Ришарлисон - 73'

Чемпионат Мира. Группа G . 1-тур

25/11/2022, 00:00

0
:
2
Тугади

Сербия

Стадион: Lusail Stadium, 88103 томошабин

Бош ҳакам: Alireza Faghani

45'
90'
62'  Ришарлисон
73'  Ришарлисон
73'  Винисиус Жуниор
75'  Лукас Пакета (Фред)
75'  Винисиус Жуниор (Родриго)
79'  Ришарлисон (Габриэль Жезус)
79'  Неймар (Антони)
87'  Рафинья (Габриэль Мартинелли)
7'  Страхиня Павлович
49'  Неманья Гудель
57'  Неманья Гудель (Иван Илич)
57'  Андрия Живкович (Неманья Радоньич)
64'  Саша Лукич
66'  Саша Лукич (Дарко Лазович)
66'  Филип Младенович (Душан Влахович)
83'  Александар Митрович (Неманья Максимович)

90+7. Учрашув якунланди! Бразилия ишончли ғалаба қозонди!

90. Ўйинга 7 дақиқа қўшиб берилди.

88. Антони берган зарба стадионнинг энг баланд секторларидаги мухлисларга борди.

79. ЎЗГАРИШ: Бироз ноқулайлик сезган Неймар ўрнига Антони майдонга туширилди.

81. ЗАРБААААА! Каземиро супер зарбасидан сўнг устун ва тўсин кесишган нуқтани мўлжалга олди.

79. ЎЗГАРИШ: Габриель Жезус майдонга тушди. Ришарлисон эса майдондан олинди.

75. ЎЗГАРИШ: Фред майдонга тушди. Пакета эса захирага олинди.

75. ЎЗГАРИШ: Родрига ўйинга қўшилди. Вини Жуниор эса майдонни тарк этди.

73. ГООООООООООООООООООЛ! АААААААААААААААА! РИШАРЛИСОН!!!! Биринчи турнинг энг чиройли голини урмоқда!

70. Бурчак тўпидан сўнг Сербияда яхши имконият юзага келганди, аммо Бразилия хавфни бартараф этди. 

69. Сербия ҳам кам сонли ҳудумларини қилмоқда.

66. ЎЗГАРИШЛАР: Лукич ва Младенович майдонни тарк этишди. Лазович ва Влахович ўйинга қўшилди.

64. ОГОҲЛАНТИРИШ: Лукич сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

62. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! Бразилия! Неймарнинг ажойиб ҳаракатлари, Винисиуснинг зарбаси ва қайтган тўпни Ришарлисон дарвозага жойлаб қўйди!

60. ЗАРБАААААААААААААА! Алекс Сандро узоқ масофадан жуда кучли зарба йўлланди, тўп дарвоза устунига тегди.

57. ЎЗГАРИШЛАР: Илич ва Радонич майдонга тушишди. Гудель ва Зивкович майдонни тарк этди.

54. Зарбааааааааааа! Неймарнинг жарима майдони ичидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

50. Зарбааааа! Неймар тепган тўп жонли деворга тегиб майдонни тарк этди. 

49. ОГОҲЛАНТИРИШ: Гудель Неймарни жарима майдони чегарасида қўполлик билан йиқитди. Ҳақли сариқ карточка, Бразилияда қулай жарима зарбаси.

46. Зарбаааа! Ришарлисон жуда қулай имкониятдан гол уролмади. Сербиялик футболчилар Бразилияга ажойиб имкониятни совға қилишганди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45+1. Танаффус! Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

45. Иккинчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди.

41. Винисиус Жуниор ҳимоячининг хатосидан кейин ажойиб вазиятга эга бўлди, аммо ноаниқ зарба берди.

33. Рафинья!!! Футболчи қулай имкониятдан тўғри дарвозабон томон зарба йўллади.

28. Бразилиядан хавфли вазият! Аммо дарвозабон олдинг чиқиб вазиятни юмшатди.

19. Неймарга қарши сербияликлар жуда қўпол ўйнашмоқда. Табиий ҳол, албатта.

13. Неймар бурчак тўпини тўғри дарвозага йўллади. Дарвозабон эса ўз ўрнида.

9. Бразилия шиддатни оширмоқда. 

6. Огоҳлантириш: Павлович илк дақиқалардаёқ огоҳлантирилди. Ўйин шиддатли ўтяпти.

2. Бугун ўйин ёнадиганга ўхшайди. Икки жамоа ҳам жуда юқори темпда ўйинга киришишди.

1. Ўйин бошланди!

Сайтимиз журналисти Толибжон Қосимовдан "Лусаил" стадионининг гўзал кадри!

Ассалом алейкум, қадрли футбол мухлислари! Бугун сиз билан Бразилия терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида қай тарзда старт олишини кузатамиз. Уларнинг рақиби эса Сербия терма жамоаси.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика