UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  1 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  2 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  1 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  10 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  12 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  0 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  3 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  4 09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  14 08:52Элит ОЧЛ. 5-турдан сўнг иккита жамоа плей-офф йўлланмасини нақд қилди + турнир жадвали  15 08:26Гвардиола: "Мен ҳаддан ташқари ошириб юбордим"  10 08:00Sofascore. Ҳусанов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:33ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" Туркманистон чемпионига қарши майдонга тушади  10 03:22ЕЧЛ. "Боруссия"да йирик, "Ювентус"да қийин ғалаба. "Ньюкасл" ютқазди ва бошқа натижалар  2 02:55ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  128

ЖЧ-2022. Англия нимчорак финалда қийинчиликсиз Сенегални таслим этди. Чорак финалдаги рақиб — Франция Янгиликлар

ЖЧ-2022. Англия нимчорак финалда қийинчиликсиз Сенегални таслим этди. Чорак финалдаги рақиб — Франция

Жаҳон чемпионати 1/8 финалидан ўрин олган Англия — Сенегал учрашуви якунланди.

Англия — Сенегал 3:0
Гол: 39 - Хендерсон, 45+3 - Кейн, 57 - Сака

Англия: Пикфорд, Уокер, Стоунз, Магуайр, Шоу, Райс, Хендерсон, Кейн, Сака, Фоден, Беллингем

Сенегал: Э. Менди; Сабали, Кулибали, Диалло, Якобс, Сисс, Н. Менди, Ндиайе, Диатта, Сарр, Диа.


ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди

Ҳакам иккинчи бўлимга тўрт дақиқа қўшиб берди

88. Англия жуда эркин ҳаракат қилмоқда. Тўпни ўзи билан олиб юрмоқда ва Сенегалга ҳеч қандай имконият қолдирмаяпти

82. Ўзгариш: Ҳендерсонинг ўрнига Калвин Филлипс майдонга тушди

Бугунги учрашувни бевосита 65985 мухлис стадиондан томоша қилмоқда

77. Ўзгариш: Моунт ва Дайер майдонга тушди. Улар Стоунз ва Беллингемни алиштирди

76. Огоҳлантириш: Учрашувдаги илк сариқ карточа африкаликлар сардорига насиб этди. Кулибали Кейни йиқитди ва огоҳлантирилди

74. Саррнинг узоқдан йўллаган жарима зарбасига озгина аниқлик етишмади

72. Ўзгариш: Дьедью майдонга тушди, улар Диани алиштирди

69. Бугун Сенегал ҳужумларида ҳеч нима ўхшамаяпти. Ҳар қандай уруниш омадсизлик билан якунланмоқда


64. Ўзгариш: Сака ва Фоден майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Решфорд ва Грилиш майдонга тушди

57. ГООООООООООЛ. Фодендан ассист ва Сакадан гол. Инглизлар учрашувни йирик кўринишга келтирмоқда

56. Кейнинг узоқдан йўллаган зарбаси аниқ борди. Менди тўпни қийинчилик билан ушлаб олди

54. Саканинг зарбаси ноаниқ кетди

50. Захирадан майдонга тушган Пап Матар Саррнинг зарбаси ноаниқ кетмоқда

46. Ўзгариш: Сенегал бош мураббийи иккинчи бўлимни учта ўзгариш билан бошлади. Диатта, Ндиае ва Сисс майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Сарр, Гее ва Дьенг майдонга тушди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

45+3. ГООООООООЛ. Ниҳоят Кейн гол урмоқда. Беллингем ўз майдонида тўпни олиб қўйди ва супер ҳаракатлар билан тўпни Фоденга узатди. Фоден эса тўпни жамоа сардорига узатди. Кейн эса ниҳоят гол урмоқда

43. Голдан руҳланган инглизлар ҳужумларни оширишди. Шоу яхши кириб борди ва узатмани амалга оширди, бироқ тўп ҳимоячиларга тегди

41. Кейнда навбатдаги яхши имконият. Саканинг узатмасини инглизлар сардори голга айлантира олмади. Ҳозирча Кейн фақат голлик узатмаларни амалга оширмоқда



39. ГОООООООООООЛ. Ҳендерсон ҳисобни очмоқда. Супер ҳужум. Фоден - Кейн - Беллингем - Ҳендерсон квартети ажойиб голни яратишмоқда

31. ПИКФООООРД. Булайе Дианинг супер зарбасини инглизлар дарвозабони қийинчилик билан қайтарди. Бу учрашувдаги илк сейв

23. Сенегалда яна бир яхши имконият. Исмаила Сарр ажойиб имкониятга эга бўлди, бироқ ноаниқ. Орада тўп Стоунзнинг қўлига тегди, бироқ тўп табий ҳолатда теккани сабабли ҳакам инглизлар дарвозасига пенальти белгиламади

21. Бурчакдан узатилган тўпни Стоунз боши билан зарба йўллади, бироқ ноаниқ



18. Инглизлар рақибларини ўз майдонларига чақиришмоқда, бироқ сенегаликлар ҳам боришни исташмаяпти. Ўйин темпи ўртадан пастроқ

13. Кейн қанотдан яхши узатмани амалга оширди, бироқ Сака тўпга етиб кела олмади ва хавфли ҳужум якунига етмай қолди

8. Сака сал қолса рақиб жарима майдончасининг ичида тўпни олиб қўйиши мумкин эди, бироқ Диaлло хатосини тўғирлади

4. Илк хавфли ҳужумни Сенегал ташкил қилмоқда. Булайе Диани дарвозабон билан бирга бир чиқиб бормоқда эди, бироқ унга Магуайр ҳалақт берди





УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Англия

Джордан Хендерсон - 38', Гарри Кейн - 45', Букайо Сака - 57'

Чемпионат Мира. Плей-офф . 1/8-тур

05/12/2022, 00:00

0
:
3
Тугади

Сенегал

Стадион: Al Bayt Stadium, 65985 томошабин

Бош ҳакам: Ivan Barton

45'
90'
38'  Джордан Хендерсон
38'  Джуд Беллингем
45'  Гарри Кейн
45'  Фил Фоден
57'  Букайо Сака
57'  Фил Фоден
65'  Фил Фоден (Джек Грилиш)
65'  Букайо Сака (Маркус Рэшфорд)
76'  Джуд Беллингем (Мэйсон Маунт)
76'  Джон Стоунз (Эрик Дайер)
82'  Джордан Хендерсон (Калвин Филлипс)
46'  Крепин Диатта (Пап Матар Сарр)
46'  Илиман Ндиайе (Ахмаду Бамба Дьенг)
46'  Пате Сисс (Пап Гейе)
72'  Булайе Диа (Фамара Дьедью)
76'  Калиду Кулибали
84'  Исмаил Якобс (Фоде Балло-Туре)

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика