UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00Испания Суперкубоги. "Барселона" ва "Реал" бош соврин учун кураш олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  48 23:58Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"га 8 та гол урди  4 23:34Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" турнирни тарк этди  27 23:10“Навбаҳор” ўз сафига грузиялик футболчини қўшиб олди, у бунга қадар ҳам Ўзбекистонда ўйнаган  3 22:12Перес: "Жонажон Жиддага қайтдик"  5 21:13Лапорта: "Саудия Арабистони жаҳон футболининг марказига айланмоқда"  3 21:02Эшитдик-да! Бобир Абдихолиқов “Насаф”га қайтмоқда  13 20:55Англия кубоги. "Арсенал" "Портсмут"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Мартинеллидан хет-трик  4 19:41"Реал" янги шартнома бўйича Emirates’дан йилига 100 млн олиши мумкин. Клуб Adidas ва HP’ни ҳисобга олган ҳолда футболкада 300 миллион ҳомийга эга бўлишни хоҳлайди  1 18:35"Ал Иттиҳод" 38 ёшли Бенземага 2028 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилди  2 17:36"Барса”, ПСЖ, "Интер”, "Юве”, "Монако" ва "Порту" клублари россиялик футболчига қизиқмоқда  2 16:58Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" стадионини кўздан кечирди  14 16:01Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади  79 15:42Хулиан Альварес АПЛга қайтиши мумкин  3 14:58"Манчестер Юнайтед”, "Реал" ва "Арсенал" грециялик футболчи учун даъвогар  1

ЖЧ-2018. Зерикарли ўйинда Япония Польшага ютқазди Янгиликлар

ЖЧ-2018. Зерикарли ўйинда Япония Польшага ютқазди

Теглар :  ЖЧ-2018
Япония ҳамда Польша терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2018 гуруҳ босқичининг 3-тур учрашуви якунланди.

Япония - Польша 0:1

Гол: Беднарек 59.

Япония: 1.Эйжи Кавашима, 5.Юто Нагатомо, 19.Хироки Сакаи, 20.Томоаки Макино, 21.Готоку Сакаи, 22.Майа Йошида, 7.Гаку Шибасаки, 11.Такаши Усами (Инуи 65), 16.Хотару Йамагучи, 9.Синзи Оказаки (Осако 47), 13.Йошинори Муто (Хасебе 82).

Польша: 22.Лукаш Фабиански, 3.Артур Еджейчик, 5.Ян Беднарек, 15.Камиль Глик, 18.Бартош Березински, 6.Ячек Горалски, 10.Гжегож Криховяк, 11.Камиль Гросицки, 19.Пётр Зелински (Теодорчик 79), 21.Рафал Курзава (Пешко 79), 9.Роберт Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Макино 66.

Голларни бу ерда кўришингиз мумкин: ТЕЛЕГРАМ

Япония

Чемпионат Мира. Группа Н . 3-тур

28/06/2018, 20:00

1
:
0
Тугади

Польша

Ян Беднарек - 59'

Стадион: Volgograd Arena, 42189 томошабин

Бош ҳакам: Janny Sikazwe

45'
90'
47'  Синдзи Окадзаки (Юя Осако)
65'  Такаши Усами (Такаси Инуи)
66'  Томоаки Макино
82'  Есинори Муто (Макото Хасэбэ)
59'  Ян Беднарек
59'  Рафал Курзава
79'  Петр Зелиньский (Лукаш Теодорчик)
79'  Рафал Курзава (Славомир Пешко)



БАҲС ЯКУНЛАНДИ! ЯПОНИЯ КЕЙИНГИ БОСҚИЧДА!

90. Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

88. Японияликлар ҳужумга ўтмаяпти ва иложи борича қоида бузмасликка ҳаракат қилмоқда.

85. Онлайн жадвал:

 1) Колумбия - 6 очко
 2) Япония - 4 очко
 3) Сенегал - 4 очко
 4) Польўа - 3 очко

Сариқ карточкалар кўплиги туфайли Сенегал 3 ўринда.


82. Ўзгариш. Муто ўрнига Макото Хасебе ўйинга қўшилди

81. МАКИНОООО! Томоаки Макино ўз дарвозасига гол уриб қўйиши мумкин эди, аммо Кавашима тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

79. Ўзгариш. Курзава ўрнига Пешко, Зелински ўрнига Теодорчик майдонга тушди.

78. Параллел равишда ўтаётган баҳсда ҳисоб очилди. Йерри Мина Сенегал дарвозасини ишғол қилди.

74. ЛЕВАНДОВСКИИИИ! Гросицки қарши ҳужумда тўпни дарвозабон билан деярли бирга-бир чиқаётган "Бавария" ҳужумчисига узатди, Левандовски эса тўпни тўхтатмай дарвозага зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

66. Сариқ карточка. Макино огоҳлантирилди.

65. Онлайн жадвал:

 1) Сенегал - 5 очко
 2) Колумбия - 4 очко
 3) Япония - 4 очко
 4) Польша - 3 очко

62. Мухлислар телефонига қараб Сенегал - Колумбия учрашувидаги ҳисобни кузатишмоқда.

59. ГООООООЛ!!! Польша стандарт вазиятдан сўнг ҳисобни очди. Курзава тўпни жарима майдончасига ташлаб берди, Ян Беднарек эса оёғи билан тўпга зарба бериб, ҳисобни очди.

57. Япония сўнгги дақиқаларда Польша дарвозаси олдида хавфли вазиятлар вужудга келтирмоқда, аммо ҳозирча улардан унумли фойдалана олишмаяпти

54. Зелински ва Гросицки қарши ҳужумга ўтишди. Гросицкининг узатмаси бироз кучлироқ чиқди, акс холда Зелински дарвозабон билан бирга-бир чиқиб кетиши мумкин эди.

52. Мухлислар ва телетомошабинлар бироз зерикиб қолишди. Жамоалар томошабоп ўйин намойиш этишмаяпти.

47. Ўзгариш. Синзи Оказаки ўрнига Юя Осако майдонга тушди.

46.Иккинчи бўлим бошланди.


ТАНАФФУС!

45.Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

37.Зелински Левандовски билан қарши ҳужумга ўтишди, аммо Петрнинг Робертга узатмасини япониялик ҳимоячи қайтариб юборди.

35. Японлардан жавоб ҳужуми хавфли кўриниш олди. Усами жарима майдончасининг бурчагидан Фабиански дарвозасига зарба берди, бурчак ўткир бўлганлиги туфайли Лукаш тўпни қайтаришда қийналмади.

32.ЗАРБААААА!! Гросицки жамоадошининг узатмасини боши билан дарвозага бурди, Кавашима эса катта қийинчилик билан ўз жамоасини голдан қутқарди. Қойил! Голни аниқлаш технологияси кўрсатишича тўп чизиқни тўлиқ кесиб ўтмаган экан.

25. Ҳозирча ушбу ўйин билан параллел равишда ўтаётган Сенегал - Колумбия баҳсида ҳам ҳисоб очилгани йўқ.

21.ЗАРБАА! Глик бурчакдан узатилган тўпни дарвозага йўналтирди, аммо бу ишни қоидабузарлик билан амалга оширди ва ҳакам хуштагини чалди.

20. Муто жамоадошининг узатган тўпини ўзига тўғирлашда хатога йўл қўйди, акс холда Фабиански яна ишга киришишига тўғри келар эди.

16. Японлар 16 дақиқа ичида 3 марта Польша дарвозасига зарба берди. Уларнинг 2таси аниқ. Муто ва Сакаиларнинг зарбаларини Фабиански қайтарди.

12. Польшаликлар ўз жарима майдончаси ёнида тўпни рақибга топширишди, осиёликлар эса вазиятдан унумли фойдалана олишмади.

8. Ҳозирча жамоалар бир-бирини ўрганиш билан банд. Жамоалар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишмоқда.

1. Учрашув бошланди. Таркиблар бироз тепада.


- Айни дамда гуруҳдаги ҳолат қуйидагича:

 1) Япония - 4 очко

 2) Сенегал - 4 очко

 3) Колумбия - 3 очко

 4) Польша - 0 очко


- Япония ҳамда Польша терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2018 гуруҳ босқичининг 3-тур ўйинини бирга кузатиб борамиз.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика