

Учрашувнинг 5-дақиқасида японлар ҳисобни очишди. Хонданинг пасидан сўнг Генки Харагучи гол урди.
Қизиғи "Герта" клуби ҳужумчиси ЖЧ-2018 саралаши доирасида кетма-кет учинчи ўйинда гол уришга муваффақ бўлди. Ўтган турларда 1991 йилда туғилган футболчи Таиланд ва Ироқ дарвозаларини ишғол қилган эди.
Шундай қилиб, Харагучи терма жамоадаги 18-учрашувида майдонга тушиб 5-голини урди.



