

Гуруҳ босқичда қайси терма жамоалар энг кўп масофани босиб ўтишлари ҳисоблаб чиқилди. Унга кўра Швеция терма жамоаси учта ўйинни ўтказиш учун 2188 миля (3521 км) масофани босиб ўтиши керак экан. Энг қисқа маршрут эса Колумбия терма жамоасида экан - 376 миля (605 км).

Шведлар гуруҳ босқичини Нижний Новгородда бошлашади. Иккинчи турни Сочида ўтказишади ва гуруҳ босқичидаги охирги ўйинни Екатеринбургдаги стадионда ўйнашади.
Колумбия эса Саранск-Қозон-Самара шаҳарларида гуруҳ босқичини ўтказади.




