ЖЧ-2018. Аргентина - Исландия баҳсининг "Энг яхши футболчиси" - Халлдорсон

Xayrulla Xoliqov
16 июн 2018
Бироз аввал ўз якунига етган Аргентина - Исландия баҳсининг "Энг яхши футболчиси" деб Исландия термаси дарвозабони Ханнес Тор Халлдорсон топилди.

Бу ҳақда ФИФА расмий сайти маълум қилди. Мсоква шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди ва исландияликлар посбони ўйинни жуда юқори формада ўтказди. Қолаверса, ушбу дарвозабон 64-дақиққада Мессининг пенальтидан тепган тўпини қайтарди.

Аргентина навбатдаги баҳсни 21 июнь куни Хорватияга қарши ўтказади. Исландия эса 22 июнда Нигерия билан ўйнайди.


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: fifa.com