ЖЧ-2014 қаҳрамони ПСВ билан шартномани узайтирди

Narzulla Saydullayev
6 сен 2021
Германиялик ярим ҳимоячи Марио Гётце ПСВ билан шартномани узайтирди.

Бу ҳақда Нидерландия клуби матбуот хизмати хабар берди.

29 ёшли футболчининг янги шартномаси 2024 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Марио Гётце 2014 йилги Жаҳон чемпионати финалида Аргентина дарвозасига гол урган ва Германияга чемпионликни келтирганди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: instagram.com/psv