Жавоҳир Ҳасанов: "Асрор Алиқулов футболчи сифатида ўсишимизга ёрдам беради"

Sherzod Nurmatov
28 окт 2022
Про лиганинг 23-туридан ўрин олган "Шўртан" – Зомин" (5:0) учрашувидан сўнг мезбонлар футболчиси Жавоҳир Ҳасановнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Қийин ўйин бўлди. "Зомин"ни яхши ўрганиб чиққандик. Учрашув оғир ўтган бўлса ҳам якунда йирик ҳисобда ғалабага эришдик", – деди ярим ҳимоячи.

- Жамоа бош мураббийи Асрор Алиқулов ҳақида фикрингиз қандай?

- Асрор ака яхши мураббий. Биз билан ҳар доим ишлайди, кўрсатмалар беради. Футболчи сифатида ўсишимизга ёрдам беради.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia