UZ

Сўнгги янгиликлар

23:58А Серия. "Кальяри" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:47"Борнмут" 37 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолади  0 23:24"Бавария" Гвардиоланинг собиқ ёрдамчисини ишга олди  0 22:50БАА. "Бани Яс" ўз майдонида ютқазди, Шукуров пенальтидан гол ура олмади  3 22:37Мбаппе Саудия Арабистонига боради, лекин...  1 22:16"Кристал Пэлас" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди  0 21:52Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 21:32"Интер" ва "Ал Ҳилол" музокараларга киришди  0 21:16Рубен Аморим "МЮ" - "Лидс" ўйини ҳақида: "Бу дерби эканлигини эшитдим, бироқ АПЛда барча ўйинлар жуда қийин ўтади"  3 20:55Ханси Флик: "У жамоа учун жуда муҳим футболчи"  1 20:33Пеп Гвардиола Энцо Маресканинг истеъфоси ҳақида: "Менинг омадим келган"  4 19:59"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги вингерга кўз тикди  0 19:33Украина чемпионатининг 2017 йилдаги энг яхши мураббийи "Нефтчи" U-21 жамоасида иш бошлади  4 19:05"Барселона" йилнинг илк трансферини келишиб олди  1 18:38Озарбайжон клуби Умарали Раҳмоналиевни сотиб олмоқда  2

Жавлон Мирабдуллаев: “Расмий ўйинда майдонга тушганимга ҳам бир йил бўлди” Янгиликлар

Жавлон Мирабдуллаев: “Расмий ўйинда майдонга тушганимга ҳам бир йил бўлди”

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Суперлигаси 13-турида «Металлург» ўз майдонида амалдаги чемпион «Локомотив»ни мағлуб (2:0) этиб, очколарини 19тага етказди ва 6-ўринга кўтарилиб олди.

Биз учрашув якунланганидан кейин, жиддий жароҳатдан сўнг ҳамон тикланишни давом эттираётган бекободликлар ҳимоячиси Жавлон Мирабдуллаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Жавлон, «Локомотив» устидан қозонилган ғалабанинг асосий омили нимада?

- Кетма-кет икки мағлубиятдан кейин мухлисларни хушнуд қилишимиз шарт эди. Буни тўғри англаб етган жамоадошларим иккинчи бўлимдаги фаол ўйин эвазига жуда ҳам муҳим ғалабани қўлга киритишди. Беш дақиқа оралиғида чемпион жамоа дарвозасини ишғол қилишди.

- Бундан аввалги ўз майдонингларда ўтказилган учрашувда АГМКга ютқазиб қўйгандинглар. Жамоа ўша куни мағлубиятга лойиқмиди?

- Олмалиқлик футболчиларга қарши кечган ўйинда юзага келтирилган хавфли вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Ғалабага бўлган иштиёқ меҳмонларда кучлироқ бўлиб чиқди.

 - Жорий мавсум сизда қандай таассурот қолдирмокда?

- Икки хил таассурот қолдирмоқда. Ижобий томони, Суперлигамиз ўз номига муносиб тарзда ўтмоқда. Қизиқарли, муросасиз, кутилмаган натижаларга бой учрашувлар керагидан кўп бўляпти. Кучли олтиликка кириш илинжида бўлган жамоалар ўртасида жиддий кураш кетмоқда. Рақобат жуда ҳам кескин.

Турнир жадвалидаги ҳолат ҳам бунга ишора қиляпти. Ёмон томони эса жароҳатим сабабли, жамоадошларимга ёрдам бера олмаяпман. Жиддий жароҳатдан кейинги тикланиш жараёни чўзилиб кетди.

- «Металлург» мавсумни бироз нотекис ўтказяпти. Бунинг сабаблари нимада?

- Очиғи, сабабини ўзим ҳам тушунмайман. Жуда ғалати. Кучли жамоаларни мағлуб этиб, очко тортиб оляпмиз. «Локомотив» бунга яққол мисол. Турнир жадвалида ўзимиздан пастроқда жойлашган клубларга эса ютқазяпмиз. Билмадим, болаларда толиқиш ҳолатлари кузатиляптими ёки бунинг бошқа сабаблари борми?

Балки, айрим ўйинларда рақиб жамоа кучига тўғри баҳо бермаслик, менсимаслик бўлаётгандир. Умид қиламизки, энди ҳаммаси жойига тушиб кетади.

- Толиқиш десак, ҳали чемпионатнинг экваторига ҳам келмадик-ку!

- Тўғри, лекин аниқ бир факт йўқ. Футбол шундай кутилмаган ҳолатлари билан ҳам қизиқ.

- Андрей Шипилов ва унинг ёрдамчилари машғулотларда кўпроқ нималарга эътибор қаратишяпти?

- Тўғрисини айтсам, бу саволга жавоб бера олмайман. Чунки, жароҳатдан ҳали тўлиқ фориғ бўлмадим ва шу сабабли ҳам машғулотларни ўринбосарлар таркиби билан ўтказяпман. Асосий жамоа сафига қачондан қўшилишимни аниқ билмайман.

Ҳозирги ҳолатда ўзимни асосий таркибда ўйнашга лойиқ деб ҳисобламайман. Бош жамоада ўйнаш учун ҳар томонлама юз фоиз тайёр бўлиш керак. Буни очиқ-ойдин айтиш керак. Шу сабабли ҳам мен ҳозир Бекободда ўринбосарлар таркиби билан биргаман. Асосий жамоа Қибрайда.

- Жароҳат футболнинг бир қисми ҳисобланади...

- Ҳа, нимасини айтасиз. Насиб қилса, ҳаммаси яхши бўлиб кетар. Шунга умид қиляпман ва астойдил ишлашда давом этаман. Жароҳат футболчининг энг катта душмани ҳисобланади. Қачон жароҳат олишингизни билмайсиз. У кутилмаганда келади. Ким ҳам ўйлабди дейсиз, финал учрашувида Муҳаммад Салоҳнинг жароҳат олиб, жамоасини қийин вазиятда ташлаб кетишини.

- Жавлон, «Металлург» билан қанча муддатга шартнома имзолагансиз?

- «Бунёдкор» билан шартномам тугаганлиги сабабли, Бекободга кўчиб ўтгандим. «Металлург» билан бир йиллик шартнома имзолаганман. Жароҳат сабабли, янги жамоам сафига кечроқ қўшилдим. Уйда қолиб муолажаларни давом эттиришимга тўғри келди. Кейин Бекободда алоҳида шуғуллана бошладим.

- Ҳозир жароҳатингиз қай даражада? Майдонга қайтишга тайёрмисиз?

- Афсуски, йўқ. Ҳали озгина вақт бор. Жисмоний тайёргарлигимни маромига етказиб олишим керак.

- Майдон ташқарисидан жамоангиз ўйинларини кузатиш оғир бўлаётгандир?

- Ҳа, гапирманг. Бошқа иложи йўқ. Сабр билан кутяпман.

- Охирги марта қачон расмий ўйинда майдонга тушгандингиз?

- Агар ўринбосарлар жамоасидаги ўйинимни ҳисобга олмасак, айтсам ҳайрон бўласиз. Сўнгги бор «Бунёдкор» сафида майдонга тушганман. Ўшанда ОЧЛ доирасидаги учрашувда «Ал-Айн» клуби билан ўйнагандик. Шунга ҳам бир йил бўлибди. Ўринбосарлар таркибида эса «Бухоро»га қарши кечган ўйинда иштирок этдим.

- «Металлург»да янги мураббийлар штаби ишлаяпти. Улар жамоа ўйинига ўзгартириш кирита олишдими?

- Ҳа, Шипилов ақлли мураббий экан. Жамоа таркиби ёшартирилди. Ўйинда яққол ўзгариш кузатилди. Ҳали бу жамоанинг энг юқори потенциали эмас. «Металлург» бундан ҳам мазмунли ва чиройли ўйин намойиш эта олади. Буни кейинги учрашувларда исботлаймиз.

Манаба. "Интерфутбол" газетаси

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика