Жасурбек Яхшибоев: "Тожикистондек кучли рақибни мағлуб этганимиздан хурсандман"

Narzulla Saydullayev
16 окт 2016, 12:45
Баҳрайндаги ёшлар ўртасидаги U-19 Осиё чемпионатининг 1-турида Ўзбекистон Тожикистонни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Мазкур учрашувда гол уришга муваффақ бўлган Жасурбек Яхшибоев ўз фикрларини билдирди.  

"Ушбу мусобақа мен учун ҳам, бу ердаги барча футболчилар учун ўзларини кўрсатиш учун фантастик имконият. Бугунги баҳс менга футболчи сифатида кўп нарса берди. Ўзимнинг ҳаракатларимдан қониқдим. Мусобақа давом этади, мен янада кучлироқ ўйнашим керак.

Гол уришимда шерикларимнинг ҳам ёрдами бўлди албатта. Жамоавий ҳужумга ўтишимиз натижасида рақиб ҳимоячилари қийналишади. Жамоадошим менга гол уришим учун бўш зона очиб берди.

Тожикистон терма жамоасини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим. Улар жуда яхши ўйнашди. Марказий Осиёнинг икки жамоаси тўқнашса доим қийин бўлади. Умуман олганда Тожикистондек кучли рақибни мағлуб этганимиздан хурсандман", - дейди Жасурбек Яхшибоев ОФК расмий сайтига.

 


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia