UZ

Сўнгги янгиликлар

17:33Марко Станоевич Ўзбекистондаги фаолияти, "Насаф"дан кетиши ва унга қарши ўйнаган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди   0 16:54"Персеполис" — "Алуминиум Арак". Таркиблар маълум  0 16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  0 15:56"Милан" — "Сассуоло". Таркиблар маълум  1 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  7 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  3 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  1 13:11"Реал" Камавингага нарх қўйди  5 12:22"Реал" "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи сотиб олиши мумкин  1 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: “Сити”, “Бавария”, “Реал” ва бошқалар  0 11:34"Реал" Хаби Алонсони бугуноқ истеъфога чиқариши мумкин  18 11:13Россияга қарши учрашув учун терма жамоамизнинг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди  10 10:48Салоҳ: "Эй худо, кетма-кет иккинчи ҳафтами? Йўқ, йўқ..."  2 10:20"Қизилқум" дарвозасида ўзгаришлар содир бўлди  1 09:52"Ҳаракатлар сўзлардан кўра баландроқ гапиради". Слот Салоҳ билан бўлган можародан кейинги ўйини ҳақидаги фикри  2

Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" Янгиликлар

Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сардори Жасур Жалолиддинов ОТЖнинг бугунги машғулотларида сайтимизга кичик интервью берди.

- Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё кубогидаги ўз юришини бошлади ва дастлабки рақибни мағлуб этди. Кечаги бўлиб ўтган баҳс ҳақидаги фикрларингиз?

- Биринчи ўйинни ғалаба билан бошладик, лекин бироз қийин бўлди. Уч очкони қўлга киритдик, энди эса юришимизни давом эттирамиз кейинги рақибга тайёргарлик кўришимиз керак.

- Гуруҳимиздаги рақиблар Вьетнам ва Қувайт терма жамоалари ҳақида нималар дея оласиз? Плей-оффнинг дастлабки босқичида эса катта эҳтимол билан Саудия Арабистони ва Ироқ каби кучли терма жамоаларга тўқнаш келишимиз мумкин?

- Гуруҳимиздаги барча жамоаларнинг ўйинини таҳлил қилиб ўрганиб чиқдик. Рақибларимизни кучсиз жамоалар деб ҳисобламайман. Осиё кубогида  кучсиз жамоалар йўқ.

- Мусобақанинг фаворитлари ким деб ўйлайсиз? Қайси терма жамоа Ўзбекистонга муаммо тўғдириши мумкин?

- Фаворит ва кучли жамоа деган тушунчалар фақат гапда, амалда эса умуман бошқача бўлиши мумкин. Катталар ўртасидаги Осиё Кубогида бунга гувоҳ бўлдик. Фаворит дея кўрилган топ жамоалар чемпион бўла олмади. 

-Шу сабабли барча саволларга майдонда жавоб бериш ва ҳаммасини майдонда исботлаш керак.

- Ўзбекистон олимпия терма жамоаси гуруҳ босқичида ҳар уч кунда ўйин ўтказади. Зич тақвим жисмоний ҳолатга қанчалик таъсир қилиши мумкин?

- Бундан олдинги Осиё кубоги ва Осиё ўйинларида ҳам бундай тақвимда ўйнадик. Бундай шароитларга тайёрмиз деб ўйлайман. Олимпияда йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай натижа кўрсатишимиз керак.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика