Жасур Жалолиддинов: "Ижара ҳақида ўйлаётганим йўқ"

Aslanov Jasurbek
2 авг 2020
Яқинда Москванинг "Локомотив" жамоаси аъзосига айланган Жасур Жалолиддинов кеча "Тезкор Студия" лойиҳасининг меҳмони бўлди.

Иқтидорли ярим ҳимоячининг бошқа жамоаларга ижарага бериши ёки "Бунёдкор"га ижара асосида қайтиши ҳақида кўп гапирилмоқда. Бу борада унинг ўзи жонли эфир давомида фикрини билдирди. 

"Жамоага мослашиб кетишим яхши кечмоқда. Мураббий билан келган куним ва кеча машғулотлардан кейин ҳам гаплашдим. "Локомотив" мени ижарага бериб юбориши ҳақида турли гапларни ўқияпман. Бу ҳақида шахсан ўзимга ҳали ҳеч нарса айтишмади. Бош мураббий, клуб директори билан ҳам муносабатим яхши. Режа бўйича "Зенит" билан учрашувга тайёргарлик кетмоқда. Ижарада бирон бир жамоага кетсам ҳам катта нарса ютқазаман деб ўйламайман. Асосий нарса шартнома тузиш эди. Бир ёки икки йиллик эмас, келажакни ўйлаган ҳолатда беш йиллик шартнома туздим. Ижара ҳақида эса ўйлаётганим йўқ",- дейди Жасур Жалолиддинов.

 


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia