UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17Левандовски ёзда эркин агент сифатида МЛС жамоасига ўтиши мумкин  0 16:56"Реал" ТВ Лапортанинг Негрейрани танимаслиги ҳақидаги сўзларига жавобан: "Эслатиб ўтамиз, судда ёлғон гапириш – бу жиноят"  0 16:25Адейеми хотини сабаб "Боруссия"дан кетиши мумкин. Хип-хоп ижрочи Лоредана Дортмундда эмас, Европа мегаполисида яшашни хоҳламоқда  7 15:38Моуринью психологик ҳийлалар ҳақида: "Мен вақти-вақти билан гапирадиган бемаъни гапларим билан эмас, титулларим билан машҳурман"  3 15:01Нигерия ЖЧ саралашидаги мағлубиятдан сўнг Конго ДР устидан ФИФАга шикоят қилди. Баъзи конголик футболчиларда Европа паспортлари бор, бу эса мамлакат қонунчилигида тақиқланган  10 14:32CTA "Алавес" билан ўйиндаги Винисиус вазиятида VAR қарорини қўллаб-қувватлади  0 13:58Ибрагимовичнинг ўғли "Милан"нинг Италия Суперкубоги учун қайдномасидан жой олди  2 13:14Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда  3 13:11Суперлига–2025. Эксперт хулосаси: "Насаф" селекцияда ютқазди, "Нефтчи" эса кутилмаларни оқлади  0 12:48Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди  21 12:25Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади?  7 11:46Қувондиқ Рўзиев "Навбаҳор"га қайтди  2 11:25Трамп Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқароларининг АҚШга киришини чеклади. Уларнинг терма жамоалари ЖЧ-2026да ўйнайди  2 10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   3 09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  2

Жасур Абдураимов: "Учрашув асабий руҳда кечди" Янгиликлар

Жасур Абдураимов: "Учрашув асабий руҳда кечди"

Олий лиганинг 12-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Сўғдиёна" (3:2) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Жасур Абдураимов қатнашди.


- Ўйин бўйича нима дейишим мумкин? Учрашув жуда асабий руҳда кечди. Бугунги футболни кино жанридаги триллерга қиёслаш мумкин. Ўйин биз учун жуда яхши тугади. Ҳар иккала жамоада етарлича имкониятлар бўлди. Биз ўз вазиятларимиздан пайтида фойдаланганимизда, масала бу қадар чўзилиб кетмасди.

Ҳимоядаги иккита қўпол хато гол билан якунланди. Ҳозирги вазиятимиздан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, руҳий тарафлама бизга жуда қийин бўлаётганди.

Футболчиларга раҳмат. Улар бугун керакли пайтда ўзларини қўлга олишди ва характер кўрсатишди. Муҳим ғалабага эришганимиздан хурсандмиз.

Нега ҳар ўйиндан кейин футболчиларга ҳаракатлари учун раҳмат деяпман? Чунки захирамиз жуда тор. Деярли бир таркиб бутун мавсумни тўлиқ ўтказмоқда. Бу уларни руҳан толиқтириб қўяди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика