UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  1 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  1 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  8 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  7 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  8 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  46 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  8 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2

Жасур Абдураимов: "Мухлислардан сабр қилишларини сўрайман" Янгиликлар

Жасур Абдураимов: "Мухлислардан сабр қилишларини сўрайман"

Ўзбекистон кубоги мусобақасининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Насаф" - "Металлург" (5:2 ) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жасур Абдураимов матбуот анжуманида иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- Авваломбор "Насаф"ни ғалаба билан табриклайман, яхши жамоа. Биринчи бўлимда бир тўп фарқи билан ютгандик. Иккинчи бўлимда қўпол хатолар қилдик ва голлар ўтказиб юбордик. Ҳаракат қилиш керак, меҳнат қилиш керак. 3 та голни ўзимизни хатоларимиз эвазига ўтказиб юбордик. Мухлислардан сабр қилишларини сўраб қолардим, ҳозир бизда бир оз натижалар яхши эмас. Ишонаман жамоамиз яхши бўлади. Биринчи даврадан сўнг таркибимизда ёш футболчилар бор, улар мослашиб кетгунича бир оз вақт керак. 

Ҳозир биз легионерларсиз ўйнаяпмиз, бу маҳаллий футболчиларга имконият. Бу футбол, кимдир ютади, кимдир ютқазади. Жамоада шунақа қийин вазиятлар ҳам бўлади.

- Биринчи бўлимда жамоангиз яхши ўйнади. Иккинчи бўлимда акси бўлди, буни қандай изоҳлайсиз?

- Бизда ёши катта футболчилар бор, 35-38 ёш оралиғида тажрибали футболчилар. Улар чарчаб қолишган бўлиши мумкин. Ёки жамоамиз ғалабага ишониб қолди. Футболда ҳар-хил вазиятлар бўлади. Иккинчи таймда мезбонлардан тез футболчилар ўйинга қўшилди. Захирамизда ёш футболчилар ўтирибди. Ҳаракат қилиш керак, хатолар устида ишлашимиз зарур. Ҳали ҳаммаси яхши бўлади.

- Ёзги трансферлардан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- Трансферлардан қониқиш ҳосил қилиш бўйича айтиш қийин. Клубни бюджети бор, ҳозир академия устида жиддий ишлаяпмиз. Ким ўзи ҳоҳласа жамоада ўйнашни, уни тарбиялаймиз. Жамоада ҳар бир чизиқда рақобат бўлиши керак, биз шуни устида ишлаяпмиз. Битта ўйин яхши бўлса, кейингиси ўхшамаслиги мумкин, бу футбол.

- Таваккал қилиб ёшларга имконият берилса бўладими?

- Таркибимизда ёшлар бор, лекин улар 17-18 ёш атрофида, ҳали тажрибаси етарли эмас. Бу даражадаги футболга улар тайёр эмас. Улар ҳали Суперлигада ўйнамади. Таркибимизда ёшлар ўйнаяпти, уларга ҳам вақт керак.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика