

Жанубий Корея термаси ҳужумчиси Хванг Уи Жо "Осака" клубидан "Бордо"га ўтди. Бу ҳақда Франция клуби матбуот хизмати хабар қилмоқда.
26 ёшли Хванг (термаси таркибида 26 ўйин, 8 гол) якунланган мавсум J-Лигада "Осака" таркибида 19 ўйинда қатнашиб, 4 гол киритди ва 1 голга ассистентлик қилди.



