

Бир қатор нуфузли нашрларнинг хабар беришича, Жанубий Корея терма жамоаси 15 ноябрдаги баҳсдан олдин Канада билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ушбу ўйин 11 ноябрь куни Сеулда 90 км. узоқликда жойлашган Жеонандаги Жеонан стадионида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ҳам Жанубий Кореяга қарши баҳс олдидан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Тошкентда бўладиган баҳсда вакилларимиз Иорданияга қарши ўйнашади.



