Жанубий Корея терма жамоаси футболчилари ЖЧ-2018га чиққани учун қанча мукофот пули олишди?
11 апр 2018 14:50
Янгиликлар
Жанубий Корея терма жамоаси футболчилари ЖЧ-2018га чиққани учун қанча мукофот пули олишди?
Жанубий Корея терма жамоаси футболчилари жаҳон чемпионатига чиққани учун ўз футбол федерациясидан мукофот пули олишди.
Миллий футбол бошқарув ташкилоти бонус тариқасида 2,4 млрд вон (2,24 млн. доллар) тўлагани маълум қилинди.
Саралаш босқичида ҳеч бўлмаса бир марта миллий жамоага чақирилган футболчи ҳам бонус олишга муваффақ бўлди.
Корея футбол ассоциациясининг маълум қилишича, футболчилар ғалабаларга қўшган ҳиссаси бўйича 4 гуруҳга бўлинди ва энг муҳимларига 80 млн. вон (75 минг доллар), иккинчи гуруҳдагиларга 60 млн. вон (56 минг доллар) тўланди. Учинчи гуруҳга кирганлар 40 млн. вон (37 минг доллар), қолганлар эса 30 млн. вондан (28 минг доллар) мукофот пули олишди.
championat.asia
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар