UZ

Сўнгги янгиликлар

14:17"Барселона" "Челси" ҳимоячисини харид қилмоқчи  0 13:49Breaking! Хаби Алонсо "Реал" билан неча йиллик шартнома тузиши маълум  7 13:28Бу йил қайси клублар кучли учликда бўлади?  2 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1 12:13"Андижон" – мухлислар ташрифи бўйича етакчи!  12 11:45Тарихий рекорд: "Интер" "Барселона" билан ўйин чипталаридан 14,7 млн евро ишлаб олди  4 11:19"Барселона" "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи  4 10:51Арсен Венгер “Арсенал“нинг финалга чиқа олмаганига фикр билдирди  1 10:20Дэвид Бекхэм Англия жамоасини ҳам сотиб олди  6 09:51Артетанинг “Арсенал“даги келажаги маълум  11 09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  1 08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  38 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0 07:59МЮни финалга олиб чиққан Аморим нималар деди?  1 07:30Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. Андижонда “оловли“ ўйин кутмоқда  18

Жанни Инфантино Ўзбекистонни 2024 йилда илк бор ФИФА шафелигидаги футзал бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши билан табриклади Янгиликлар

Жанни Инфантино Ўзбекистонни 2024 йилда илк бор ФИФА шафелигидаги футзал бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Футбол ассоциациялари халқаро федерацияси (ФИФА) раҳбари Жанни Инфантино билан учрашув ўтказди.

Давлатимиз раҳбари Жанни Инфантинони 2023 йилги футбол бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклади.

Ўзбекистон ва ФИФА ўртасидаги самарали шериклик алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Футболни ривожлантириш ва ёшларни кенг жалб қилиш бўйича қўшма дастур ва лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Мамлакатимизда ФИФАнинг йирик халқаро тадбирларини, шу жумладан аёллар ва ўсмирлар ўртасидаги биринчиликларни ташкил этиш ва ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Федерация раҳбари Ўзбекистонни 2024 йилда илк бор ФИФА шафелигидаги футзал бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши билан табриклади ва унинг юқори савияда ўтказилишига муваффақиятлар тилади.

Шунингдек, Жанни Инфантино юртимизда оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, замонавий инфратузилма ва таълим базасини яратиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларни юқори баҳолади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика