Жанлуижи Буффон: "Умид қиламанки, Лихтенштейнни гол ўтказмай ютамиз"

Tolibjon Qosimov
12 ноя 2016
Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижи Буффон ЖЧ-2018 саралаши доирасида Лихтенштейн билан ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
Унинг фикрича, бундай ўйинлар дарвозабонлар учун энг қийин экан. Сабаби, бу каби учрашувда хато қилиш мумкин эмас.

"Бундай ўйинлар дарвозабон учун энг қийин. Қоғозда биз фаворитмиз, лекин кўплаб вазиятлардан кўкка совурмаслик учун баҳсга масъулият билан тайёрланиш зарур. Ўзимизга муваффақиятсизликни тиламаймиз. Умид қиламанки, биз ғалаба қозонамиз ва гол ўтказиб юбормаймиз", - дея Буффоннинг сўзларини келтирмоқда "Football Italia".

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Football Italia