UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01"Манчестер Юнайтед" — "Астон Вилла". Таркиблар маълум  0 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  2 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  2 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим.  2 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  7 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  4 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  13 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  12 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  1 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  1 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  8 10:45Макс Доуман кечаги голидан сўнг АПЛ тарихига кирди  0 10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  6

Жанлуижи Буффон: “Чемпионлар лигаси ва Жаҳон чемпионатидан бирини танлашни хоҳламайман” Янгиликлар

Жанлуижи Буффон: “Чемпионлар лигаси ва Жаҳон чемпионатидан бирини танлашни хоҳламайман”

“Ювентус” ва Италия терма жамоасининг афсонавий дарвозабони Миландаги Чемпионлар лигаси финали олдидан “MasterCard”нинг вакили сифатида Европанинг қатор нашрлари саволларига жавоб қайтарди.

Буффон жамоасининг мақсадлари, яқинлашиб келаётган Европа чемпионати ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

— Танлаш мумкин бўлса, қай бирини танлардингиз: ҳозиргача сиз ютмаган Чемпионлар лигасиними ёки фаолиятингизни якунлайдиган Россиядаги мундиалними?

— Ўйлашимча, шунча соврин ютган исталган футболчи ғалаба қозонишга кўникади ва ҳамиша ютишни истайди. Танлашни истамайман – ҳар доим зафар қучишни хоҳлайман.

— Ушбу мавсумда “Ювентус”га Чемпионлар лигасида ғалаба учун нима етишмади? Нимани яхшилаш керак?

— Менимча, ўтган йилги финалда бизга етишмаган қатъият ва ишончни “Бавария”га қарши учрашувларда кўрсата олдик. Савия борасида “Ювентус” ҳеч кимдан ортда қолмаганини намойиш қилдик. Европанинг етакчи клубларидан бири эканимизни исботладик.

Польша терма жамоаси ҳақида қандай ўйлайсиз? Ўзингиз қарши ўйнаган Роберт Левандовски тўғрисида фикрларингизни айтиб ўтсангиз.

— Бу жамоада ҳамиша кўплаб иқтидорли футболчилар бўлган. Улар ҳозир кўтарилиш палласида ва бир неча йилдан буён ўсиб келмоқда. Польша Левандовски сингари топ-савиядаги ҳужумчи билан янада кучлироқ жамоага айланади.

Антонио Конте Англия Премьер-лигаси қандай янгилик олиб киради?

— Контенинг у ерда ишлашидан хурсандман. Гвардиола, Моуриньо ва у бор мусобақа жуда қизиқ ўтади. “Челси” футболчилари унинг машғулотидан катта ҳузур олишади ва журналистларга ҳам унинг иш услуби ёқади. Контени Англияда муваффақият кутяпти деб ўйлайман.

Қайси жамоада Европа чемпионатида ғалаба қозониш учун катта имконият бор?

— Албатта, Францияда. Уйда ўйнаб, улар бошқа иштирокчиларга нисбатан кўпроқ иштиёққа эга бўлишади. Бундан ташқари, уларда ажойиб таркиб мавжуд. Яна фаворитлар қаторига Германияни қўшардим – жуда кучли жамоа. У ҳамиша халқаро турнирларда ғолибликка даъвогар бўлади. Учинчи етакчи деб Испанияни кўрсатган бўлардим. Яна Бельгия ва Италияни ҳам шулар қаторига қўшиш мумкин.

— Патрик Эвранинг обрўси “Ювентус” кийиниш хонасида қанчалик?

— Унга жамоага хотиржам қўшилиб кетиш насиб этди. Патрис ўйинимизнинг бир қисмига айлана олди. Майдон ва унинг ташқарисида у билан дўстона муносабатдамиз. Жамоадаги ҳамма унинг фикрига қулоқ тутади. У соғлом фикрлайдиган инсон. Уни “Ювентус” кийиниш хонасида муҳим бўғинлардан бири деб ҳисоблайман.

Футбол жамоатчилиги Европа чемпионатида хавфсизлик сабабли безовта бўлиши керакми?

— Европа чемпионати каби йирик тадбирларда хавфсизликни тўлиқ таъминлаш имкони йўқ. Лекин барчаси яхши бўлишига ишонаман. Ўйлашимча, мусобақадаги футболчилар мухлисларга ижобий лаҳзаларни тақдим этиш учун ўз вазифаларини адо этишлари керак. Асосий вазифамиз айнан шу.

— “Ювентус” учун Погба ва Мората каби футболчиларни кейинги мавсум учун сақлаб қолиш қанчалик муҳим?

— Ҳозир биз рақобатбардош жамоамиз. Ҳозирги таркибни сақлаб қолсак, кейинги йил Чемпионлар лигаси соврини учун кураша оламиз. Лекин бирор асосий ўйинчи кетган тақдирда унинг ўрнини тўлдириш керак бўлади. Селекция бўйича клуб раҳбарияти айни пайтда яхши ишларни амалга оширяпти ва футболчилар кетган тақдирда буни муносиб алмаштира оламиз деб ўйлайман.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика