Жанфранко Зола "Челси" мураббийлари штабидан ўрин эгаллаши мумкин
Aslanov Jasurbek
26 ноя 2016
Жанфранко Зола Антонио Конте бошчилигидаги "Челси" мураббийлари штабидан таклиф олди.
Инглиз ОАВнинг маълум қилишича, "аристократлар" мураббийларидан бири Стив Холланд Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейтга ёрдамчи бўладиган бўлса, айнан Зола Антонио Контега ёрдамчи сифатида иш бошлайди.