"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"

Iskandarov Abdulaziz
22 май 2024
"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Расул Йўлдошев "Локомотив" устидан қозонилган ғалабадан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Таассуротлар ажойиб. Биринчи ғалаба осонликча қўлга киритилмади, чунки катта босим остида қолгандик. Аввалги учрашувларда вазиятлардан фойдалана олмаётган эдик. Руҳий томонлама ишонч олишимиз учун ғалаба зарур бўлиб турганди. Елкамиздан тоғ ағдарилди. Боз устига турнир жадвалида охирги ўриндамиз. Бундай ҳолат аввал юз бермаган. Шу боис боримизни бердик. 

Икки жамоа ҳам футбол ўйнади ва юз фоиз кучини ишга солди. "Локомотив" кучли жамоа, уларга ҳам ғалаба керак эди. Омад эса бизга кулиб боқди",- дейди Расул Йўлдошев. 


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia