UZ

Сўнгги янгиликлар

09:51Артетанинг “Арсенал“даги келажаги маълум  1 09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  0 08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  15 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0 07:59МЮни финалга олиб чиққан Аморим нималар деди?  0 07:30Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. Андижонда “оловли“ ўйин кутмоқда  6 07:05Келаси мавсум бунақаси EЧЛда илк бор бўлади  10 02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  5 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  30 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  3 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  3 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  1

Жамшид Саидов: "Навоий халқи олдида юзимиз ёруғ бўлганидан мамнунман" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Навоий халқи олдида юзимиз ёруғ бўлганидан мамнунман"

Суперлига ўтиш ўйини доирасидаги "Қўқон-1912" – "Қизилқум" (1:2) учрашувидан сўнг навоийликлар устози Жамшид Саидов фикрларини билдирди.



- Ўйин ҳақида

Бугун характер кўрсатдик. Навоийдан келган мухлисларга, жамоамизнинг барча ходимларига, раҳбариятга раҳмат айтмоқчиман. Улар бизни доим қўллаб-қувватлаб келишди. Биз Суперлигада қолдик, бундан хурсандман.

- Ўтган йили чемпионлик сари интилган "Қизилқум" бу йил чемпионатда қолиш учун курашди. Бу нима билан боғлиқ? 

- Биринчидан, у пайтда таркиб бошқа эди. Тажрибалироқ, юқори савияли футболчилар йиғилганди. Ҳозир эса жамоамиз асосан ёшлардан иборат. Бу ўтмишда қолди деб ўйлайман. Муҳими, биз олдимизга қўйилган вазифани бажардик. Навоий халқи олдида юзимиз ёруғ бўлганидан мамнунман.

- Жамоанинг Ғиёсов, Акаки ва Кенжабоевдан иборат ҳужум триоси Суперлиганинг энг яхшилари қаторида эътироф этилади. Улар қоладими? Маълумотларга кўра, Кенжабоев жамоадан кетаётган экан...

- Ҳа, маълумотлар чиқди. Ислом Кенжабоев "Локомотив" билан шартнома тузган. Ҳозир ҳеч нарса деёлмайман. Кўпчилик билан битим муддати тугамоқда. Навоийга қайтиб, уёғини кўрамиз. Жамоамиз ўзагини 60 фоизга сақлаб қолмоқчимиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика