Жамшид Саидов: "Клубга келиб, биринчи навбатда жамоани бирлаштирдим"

Administrator
30 июн 2023
Бугун Coca Cola Суперлигасининг қолдирилган 8-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Бунёдкор" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида қатнашди.


Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда йигитларга раҳмат демоқчиман. Улар берилган топшириқ ва вазифани аъло даражада бажаришди. Ғалаба қозонганимиздан мамнунман. 7 июлда Дукентда икки ҳафталик йиғин бошлаймиз. Жамоани яхши тайёрлашга ҳаракат қиламиз. Янги ўйинчилар қўшилишади. Иккинчи даврада эса охиригача ҳаракат қиламиз. 

- "Қизилқум" жамоасига келишингиз билан жамоа тактикасида биринчи қандай ўзгаришни амалга оширдингиз?

- Биринчи навбатда, мен жамоани бирлаштирдим. Жамоа сифатида бирлашдик. Тактика масаласида ҳам ўзгаришлар қилдик. Рақибларни ўргандик, ҳаракат қилдик. Йигитлар берилган кўрсатмаларни зўр бажармоқда. 

- Иккинчи даврада қандай ўзгаришлар бўлади?

- Таркибда янгиланишлар бўлади. Буни айтиб ўтдим. Таркибда ҳам, ўйин услубида ҳам ўзгаришлар бўлади. Иккинчи давра қизиқроқ бўлади. Катта раҳмат.


AdministratorМуаллиф
Манба: championat.asia