UZ

Сўнгги янгиликлар

19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  6 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  0 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  92 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  15 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  2 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  53 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2

Илёс Зейтуллаев: "Тоза ўйин вақти бир таймдан бироз кўпроқ бўлди" Янгиликлар

Илёс Зейтуллаев: "Тоза ўйин вақти бир таймдан бироз кўпроқ бўлди"

Суперлига 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Қизилқум" учрашувидан сўнг (0:0) "қалдирғоч"лар бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Йигитлардан миннатдорман. Биз кетма-кет иккинчи учрашувда бир киши кам бўлиб ўйнаяпмиз. Бугун ғалаба қозонишни истагандик. Жамоам бугун яхши ўйнади. Менимча, тоза ўйин вақти бир таймдан бироз кўпроқ бўлди, холос. Рақиб ўйин темпини тушира олди. Бизга Туркиядаги йиғинларда вақтни чўзган жамоаларга қарши қўшимча чоралар кўрилиши ҳақида айтишганди. Бу тўғри фикр деб ўйлайман. Умуман олганда, жамоам намойиш этган ўйиндан кўнглим тўлди" - дея фикр билдирди Илёс Зейтуллаев.


- Чуқур ҳимояга ётиб оладиган жамоаларга қарши ўйинларда "Бунёдкор" қийналмоқда. Шундай учрашувларда жамоангизга нима етишмаяпти? Масалан, иккинчи бўлимда Темурхўжа Абдухолиқов, Сардор Абдунабиевларни ҳам майдонга ташладингиз, аммо гол урилмади...

- Ҳар бир жамоа бундай рақибларга қарши ўйнашда қийналади. Биз биринчи бўлимда гол уриб олганимизда ўйин умуман ўзгача тус олган бўларди. Шундай ўйинлардан янги нарсаларни ўрганишимиз ва хулоса чиқаришимиз керак. Футболчилар бугун яхши ҳаракат қилишди, биз бугун мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди. Ҳеч қайси бир ўйинда ғалаба кафолатланмаган. "Қизилқум" бутун ўйин давомида бор-йўғи битта вазиятга эга бўлди.



- Урата кетма-кет ўйинларни ўтказиб юборяпти. Япониялик легионернинг ўрни қанчалик билинмоқда?

- Унинг ўрни билинаётгани шубҳасиз, бироқ академиямиз тарбияланувчиси Наримон Аҳмаджонов жуда яхши ўйин ўтказди. Наримон кетма-кет иккинчи ўйиндан буён асосий таркибдан жой олмоқда. Тақдир ҳар биримизга имкониятлар тақдим этади. Наримон шундай имкониятлардан унумли фойдаланиб келмоқда. Азиз Тўлқинбеков ҳам ўзини яхши намойиш этмоқда.

- Темурхўжа Абдухолиқов четлатилган вазият ҳақида тўхталиб ўтсангиз. Абдухолиқов бош ҳакамга гапирган гаплари учун четлатилдими? Ўша вазиятда нима рўй берганига ойдинлик киритдингизми?

- Футболда бундай ҳолатлар учраб туради. У билан гаплашиб кўраман. У жуда тажрибали футболчи ва жамоа сардори. Ўша вазиятда нима содир бўлганини аниқлаштириб оламан. Бугунги четлатиш ҳакамларга ортиқча эътироз билдириш керак эмаслиги бўйича сабоқ бўлади.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика