UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  18 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дуне асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  2 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  21 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8

Жалолиддинов, Эркинов, Абдихолиқов — ортга қайтган легионерларни олдинда нима кутмоқда? Янгиликлар

Жалолиддинов, Эркинов, Абдихолиқов — ортга қайтган легионерларни олдинда нима кутмоқда?

Сўнгги йилларда ўзбекистонлик футболчилар хорижга бориб, турли чемпионатларда тажриба орттирмоқда.

Айримлар шиддат билан порлаб, янги босқичларга кўтарилмоқда, бошқалар эса барқарор ўйин амалиёти ва ишонч етишмаслиги туфайли яна юртимизга қайтишни маъқул кўрмоқда. Кўпинча бу қайтишлар нафақат футболчи учун, балки уни жалб қилган клуб учун ҳам фойдали бўлади. Ушбу ёзда Ўзбекистон Суперлигасига қайтган беш нафар муҳим футболчи ҳақида сўз юритамиз: улар ким, қайдан келди, қайси жамоага ўтди ва нималар кутиш мумкин?


Жасур Жалолиддинов — "Сумқаит" → "Сўғдиёна"

Жасур Жалолиддинов бир неча йилдан буён истеъдодли, лекин барқарорлик етишмайдиган футболчи сифатида тилга олиниб келади. "Бунёдкор"да порлаб, Европа клубларининг эътиборига тушган Жасур бир пайтлар Россиянинг "Локомотив", "Тамбов", кейинчалик "Андижон", "Локомотив", "Нефтчи" сафид қилди.

Сўнгги манзили Озарбайжоннинг "Сумқаит" жамоаси бўлди – бу ерда у 18 та учрашувда майдонга тушиб, бир ассист билан чекланди. Бу кўрсаткич унинг иқтидорига нисбатан жуда кам. Аммо сўнгги пайтда жиззахликлар сафида ўтказаётган назорат учрашувларида у нафақат гол уриш, балки ўйинни бошқариш, тезкор қарорлар қабул қилиш каби ҳислатларини намоён қилмоқда.

Агар у тўлиқ имкониятга эга бўлса ва ўзига бўлган ишончни қайта тикласа, иккинчи давранинг энг яхши трансфери бўлиши турган гап. 

Бобир Абдихолиқов — "Сумқаит" → "Пахтакор"

Бобир Абдихолиқов — ҳужумчи сифатида қандай футболчи эканилги сир эмас. Ўтган йили "Насаф" билан мамлакат чемпионлигини тантана қилди, муҳим ўйинларда голлар урди, ассистлар берди ва жамоанинг тўлиқ аъзосига айланди. Шундан сўнг у ҳам Озарбайжоннинг "Сумқаит" клубига йўл олди.

У ерда 13 та ўйинда 4 та гол ва 3 та ассист билан жамоанинг муҳим фигурасига айланишга ҳаракат қилди. Шунга қарамай, унинг фаолияти узоққа чўзилмади – "Пахтакор" унга эшикларини очди. Энди у Игорь Сергеев билан асосий ҳужумчи бўлиш учун рақобат олиб боради. Бу рақобат ҳар икки футболчига ҳам фойда беради.

Бобир учун "Пахтакор" янги чорлов – у "Насаф" билан қўлга киритган чемпионликни энди "шерлар" сафида такрорлашга интилади.


Хожимат Эркинов – "Ал Ваҳда" → "Пахтакор"

Хожимат Эркинов учун "Пахтакор" бегона эмас – у бу жамоада ўсди, танилди ва ёрқин ўйинлари билан мухлислар эътирофини қозонди. 2023 йилда қисқа вақтга жамоага қайтганида, у чемпионлик қўлга киритганди. Кейин БААнинг "Ал Ваҳда" клубига йўл олди ва у ерда Про лигада 31 та учрашувда 1 гол ва 6 ассист билан муносиб фаолият олиб борди.

Энди у яна Тошкентга қайтди. Бу сафарги мақсади аниқ: жамоада ўз ўрнини қайта эгаллаш. Эркинов тезкор футболчилар тоифасига киради — вазиятни тез баҳолаб, қанотларда кескинлик ярата олади, ҳужумдаги шерикларига ёрдам беради.

Агар у барқарорликка эришса, "Пахтакор" сафидаги бу учинчи фасл Хожимат учун фаолиятидаги самарали давр бўлиши мумкин.


Аббос Отахонов – "Муангтонг Юнайтед" → "Хоразм"

2018 йилги U-23 Осиё чемпионатидаги ғалабали таркибнинг аъзоси Аббос Отахонов ҳам ўтган даврда легионер сифатида ўзини синаб кўрди. 2024 йилда Таиланднинг "Муангтонг Юнайтед" жамоаси билан шартнома имзолади ва 27 та учрашувда иштирок этиб, 2 та гол ва 1 та ассистга муаллифлик қилди. Унинг ўйини мураббийлар томонидан ижобий баҳоланди.

Энди Аббос Ҳаким Фузайлов бошчилигидаги "Хоразм" клубига ўтди. Фузайлов ва Отахонов 2023 йил "Бухоро"да бирга ишлаган — шундан сўнг улар ўзаро тушуниш ва ишончга эришган. "Хоразм" учун бу тандем катта салоҳиятга эга, Отахоновнинг трансфери эса ҳимояни мустаҳкамлаш билан бирга, мудофаадаги рақобатни ошишига хизмат қилади.


Азиз Турғунбоев - "Сивасспор" → ?

Тажрибали ярим ҳимоячи Азиз Турғунбоев Туркиянинг "Сивасспор" клубида 33 та учрашувда иштирок этди. Унга айрим вазиятларда жароҳатлар таъсир қилган бўлса-да, кучли чемпионатда ўзини йўқотиб қўймади. Унга бу ёзда нафақат Ўзбекистон жамоалари, балки Эрон клублари ҳам қизиқиш билдирди.

Ҳозирда у "Пахтакор" сафида машғулот олиб бормоқда. Шу билан бирга, "Навбаҳор" ҳам уни ўз сафига қўшишни хоҳламоқда. Турғунбоевнинг қарорини  тез фурсатларда эълон қилса керак. У қайси жамоани танласа ҳам, етакчи бўлиши ва катта тажрибаси билан фойда келтириши мумкин.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика