UZ

Сўнгги янгиликлар

23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  1 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  343 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  13 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  28 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  6 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  27 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  405 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  41 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5

Жалолиддин Машарипов: "Иккинчи бўлимдаёқ Австралияга қарши ўйинга тайёргарликни бошлаб юбордик" Янгиликлар

Жалолиддин Машарипов: "Иккинчи бўлимдаёқ Австралияга қарши ўйинга тайёргарликни бошлаб юбордик"

Осиё кубогининг 2-туридан ўрин олган Ўзбекистон — Ҳиндистон учрашувидан кейин терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугун яхши ўйин бўлди. Биринчи ўйинда ҳаяжон кузатилганди. Ҳатто Ҳиндистонга қарши ўйиндан аввал ҳам бироз ваҳима кузатилди. Йигитлар хотиржамликни йўқотгани йўқ. Илк турда ғалаба қозона олмаганимиз учун мухлислар танқид ҳам қилишди. Австралияга қарши учрашувда ҳам ишқибозларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Бизда ички муҳит аъло даражада. Ўйиндан ўйинга яхшиланиб бораверамиз. 

Ўйин темпини пасайтиришни мураббий сўрамади, лекин ўйиндан келиб чиқиб, шундай қилдик. Иккинчи бўлимдаёқ Австралияга қарши ўйинга тайёргарликни бошлаб юбордик. 

Плеф-оффдаги бўлғуси рақиблар тўғрисида ўйлаб кўряпмиз. Мухлисларга биз билан бўлишини сўраб қоламан. Биз сизлар учун ўйнаймиз. Худа хоҳласа, кубок билан ортга қайтамиз", — деди Машарипов

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика