Жака АПЛга қайтмоқда
28 июл 2025 19:19
Янгиликлар
Жака АПЛга қайтмоқда
Таниқли инсайдер Фабрицио Романо "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси Гранит Жаканинг "Сандерленд"га ўтиши ҳақида ёзди.
Романонинг сўзларига кўра, келишув томонлар томонидан келишилган.
"Сандерленд" Жака учун "Байер"га 20 миллион евро тўлайди. Сентябрда 33 ёшга тўладиган швейцариялик футболчи икки мавсумлик – 2027 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган шартнома имзолайди.
"Байер" Жакага трансферни расмийлаштириш учун Англияга боришга рухсат берди. Тез орада расмий эълонлар чиқади.
Эслатиб ўтамиз, "Сандерленд" баҳорда Англия Премьер-лигасига қайтганди. Жамоа ўтиш баҳсларида ғалаба қозонган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар