UZ

Сўнгги янгиликлар

13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  0 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  5 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  3 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  9 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  3 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  21 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  2 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  14 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  2 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  6 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  15 07:22Бугун ФИНАЛ  13 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1

Жаҳонгир Ортиқхўжаев: "Агар "Пахтакор" сотиладиган бўлса, 100 доллар дейишса ҳам олмайман. Текинга дейишса оламан. Стадионни ҳам" Янгиликлар

Жаҳонгир Ортиқхўжаев: "Агар "Пахтакор" сотиладиган бўлса, 100 доллар дейишса ҳам олмайман. Текинга дейишса оламан. Стадионни ҳам"

Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Лолазор" подкастида ўзининг "Пахтакор"ни сотиб олгач қандай ишларни амалга ошриши хусусидаги режаларини айтиб берди.

"Бир нарсани айтаман: "Насаф"ними, "Нефтчи"ними, қайси клуб бўлса ҳам давлатдан хусусий қўлларга ўтади дегани, футбол ўзгаради дегани эмас. Млрд пул тикилса ҳам футбол ўзгариб қолмайди. Агар пул билан нимадир бўлганда бугун Саудия Арабистони энг зўр терма жамоа бўларди. Ëки "Ульсан Хюндай" зўр бўлиб кетарди. Агар биз футболни бошқача тарзда ўзгартирмасак, ҳолат яхши бўлмайди деб ўйладим. Агар клуб сотиладиган бўлса, 100 доллар дейишса ҳам олмайман. Лекин текинга дейишса оламан. Стадионини ҳам. Текинга берса оламан, пулга деса олмайман. У жойни яхши жой қила олиш бошқа, яхши жой деб айтиш бошқа. 

Мен ЎФА президенти Абдусалом Азизовга таклиф бердим, стадионни олишим мумкин, лекин пулгамас. Ўзи шундоқ ҳам 70-80 млрд стадионга тикиб юбордим. 200 млрд га яқин пулим кетди жами, қайтариб ололмайман. Яна пулга сотиб оламанми? Нима қиламан? 

Биринчи ўринда футболни ўзгартириш керак, иккинчи ўринда мухлисларни футболга чақиришни йўлга қўйишимиз керак. Мен 49 йилдан буён Тошкентда яшайман, 12 ёшимда "Пахтакор"да чипта олиб, сотиб юрганман. Менга қадрли бу жой. Менинг ёшлигим ўша ерда ўтган. "Дом" ёки бошқа нарса қуриш ўз йўлига, бизнесменни ҳа деб бир тарафлама кўравермаслик керак. 



Ўзи "Пахтакор"ни нима қилмоқчи эдим? Клубни Қибрайда базаси бор. Ўша ерга 120 кишилик меҳмонхона қурмоқчи эдим. Тўртта майдони бор, шунинг иккитасини ўзгартирмоқчи эдим. Чилонзорда академия бор, ўша ерни тўғрилаб бермоқчи эдим. Стадионни ҳам янгилаб, остига дўконлар қуриб, атрофини боғ қилмоқчи эдим. Одамлар ўша ерга келса, шоулар қилиб бўлса ҳам стадионга олиб чиқамиз. Фақат футбол кўргани эмас, ҳудуд микст бўлсин. Одамларни чақириш асосий мақсад. 

Ëш футболчиларни эса Қибрайга олиб келиб, ота-онаси билан келишиб, ҳар 3 ойда уйига боришини айтиб, гўшти бизга, суяги сизга деймиз. Алкоголь ичиш йўқ, кечаси юриш йўқ, эрталабдан кечгача, керак бўлса қаттиққўллик билан иш юритиб, 3 йил боқмоқчи эдим. Шундан кейин "Пахтакор"да ўйнатмоқчи эдим. Кейин чет элга сотиладиган бўлса сотардик. Балки шундан харажатимни қоплардик. Оддий режим билан футболни кўтара олмаймиз", – деди Ортиқхўжаев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Пахтакор" сотувга қўйилганди, кейинроқ эса сотув бекор қилинди.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика