UZ

Сўнгги янгиликлар

09:45Игор Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  8 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  1 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  7 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  2 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  11 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  7 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  1 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  2 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  1 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  9

"Мен аралашаман, фақат нима десам шу бўлади" дедим" – Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Пахтакор" ичида саботаж бўлгани ва жамоадан кетмоқчи бўлгани ҳақида Янгиликлар

"Мен аралашаман, фақат нима десам шу бўлади" дедим" – Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Пахтакор" ичида саботаж бўлгани ва жамоадан кетмоқчи бўлгани ҳақида

"Лолазор" подкастида "Пахтакор" клуби президенти Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўтган мавсум охирида жамоа ичида саботаж бўлгани ҳақида гапирди.

"Куз фаслида 5-6 нафар футболчи жамоада "саботаж" қилди. Ëши катта футболчилар. Улар чемпион бўлавериб чарчаб кетишган. Ўйинни "ташлаб" юборишди. Кейин ёшларни чақирдим. Кейин "мен чарчадим, футбол билан бошқа шуғулланмайман, ўзимни ишимни қилиб юраман", дедим.

Шундан сўнг 200 нафарга яқин мухлис уйимга келди. Улар уйимга келиб, ўтириб олди десам ҳам хато қилмаган бўламан. Шундай мухлислар бор эканки, додлаб йиғлайдиган, ҳаёти футболда ўтган", – деди у.

Тадбиркор уйидан чиққанида мухлислар тўпланиб тургани, улар йиғлаб, "ярим йўлда ташлаб кетманг", дейишганини эслади.

"Кейин айтдим, "мен аралашаман, фақат нима десам шу бўлади," дедим. Аввал ҳеч ички ишларига аралашмасдим. Рози бўлишди. Кейин эса Максим Шацкихни чақирдим, кечаси 23:30 да. Яна Диёр Ҳолматовни чақирдим. "Диёр, сен кейинги ўйинда жамоа сардори бўласан" дедим. Оёқлари титраб кетди, ёш йигитча ўзи. "Ҳамма чемпионликдан тўйиб кетганларни оиласи билан трибунада ўтиришсин, ёшларни ўйнашини кўришсин, сўкиш эшитса ҳам, шулар эшитсин", дедим.

3 кундан сўнг ўйин бўлди, Диёр жамоа сардори. Ҳожимат Эркинов, Шаҳзод Азмиддинов ва яна иккинчи жамоадан футболчиларни чақирдим. Ўша ўйинда (гап 20 октябрь куни бўлиб ўтган "Турон" билан ўйин ҳақида кетмоқда – таҳр.) 3:0 га ютишди. Кейинги ўйинда 1:0 га ютди. Учта ўйин кетма-кет ютди.

Кейин ўша ёши катталарни олиб чиқиб, "кўрдингларми, сенларсиз ҳам қилоламан, сенлар хоинлик қилдиларинг", дедим. Кейин ўзига келиб, охирги ўйинларда яхши ўйнаб чемпион бўлишди. Шундан сўнг футболга қизиқиб кетдим", – дейди Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика