UZ

Сўнгги янгиликлар

07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   0 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  0 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  11 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  25 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  416 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  3 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  8 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9

Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Пахтакор" қароргоҳида меҳмон бўлди Янгиликлар

Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Пахтакор" қароргоҳида меҳмон бўлди

Жаҳонгир Ортиқхўжаев бугун "Пахтакор" жамоасининг Қибрайдаги ўқув йиғин машғулотлари базасида бўлди.

Сўнгги ойларда комплексда амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишган Жаҳонгир Абидович, футболчилар билан ҳам суҳбатлашди.

"Аввало Сизларга сўнгги икки йилда қўлга киритилган чемпионлик учун раҳмат айтаман. Мен бундан қувондим. Бу анъанани бузмаслигимиз керак. Энг муҳими Сизлар эътибордаги одам эканлигингизни унутмасангиз ва биз билан бир жамоа бўлишда давом этсангиз кифоя, қолганини биз ўзимиз яхши шароитларни яратиб беришда давом этамиз", - деди "Пахтакор" раиси.

Қўшимча сифатида, Ўзбекистонда бўлиб ўтган Осиё чемпионатига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. 

- Жамоамизнинг аъзолари терма жамоа сафида Осиё чемпиони бўлдилар. Сиз ҳали ёшсиз, умрингизни беҳуда ўтказманг. Катта акаларингиз каби ном қозонинг, ўз қадрингизни билинг, меҳнат қилиб Европага кетинг, мен хурсанд бўлай. Аббос, айниқса сендан умидимиз катта. Мен ишонаман, сен ҳали "Пахтакор" билан юқори марраларни забт этасан ва Европанинг топ клубларида ўйнайсан".

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика