Жаҳонгир Жиямуродов: "Андижон"га қарши муҳим ўйин кутиб турибди"
22 апр 2016 15:03
Янгиликлар
Жаҳонгир Жиямуродов: "Андижон"га қарши муҳим ўйин кутиб турибди"
“Андижон” - “Сўғдиёна” учрашув олдидан “Сўғдиёна” жамоаси футболчиси Жаҳонгир Жиямуродов билан ўйиндан олдинги фикрлари ҳақида суҳбатлашдик.
- Ушбу учрашувга бир неча кун давомида тайёргарлик кўриб келаяпмиз. Мураббиймизнинг кўрсатмалари асосида машғулотлар ва тайёргарлик олиб бораяпмиз. Эртага бизни муҳим учрашув кутиб турибди. Муҳим дейишимнинг сабаби эса, жамоамиз учун ҳар бир учрашув муҳимлигини сақлаб қолади. Ҳар бир учрашувда бор кучимиз билан фақат ғалаб учун ҳаракат қиламиз. “Андижон” жамоаси ҳақида тўхталадиган бўлсам, қишки йиғинларда назорат учрашувларини кузатгандим. Ашурматов таркибга анча иқтидорли футболчиларни йиғиш орқали жамоани шакллантира олган. Шундай бўлса-да эртанги баҳсда биз майдонга фақат ижобий натижаучун майдонга тушамиз. Мухлисларимизни хурсанд қиламиз деган ниятдамиз, - дейди Жиямуродов.
"Сўғдиёна" матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар