Жаҳонгир Абдумўминов 2та ўйинга четлатилди

Narzulla Saydullayev
5 апр 2016
ПФЛ тартиб интизом қўмитаси навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Олий лига

3-турда «Шўртан»га қарши ўйинда қизил карточка олган «Металлург» ярим ҳимоячиси Жаҳонгир Абдумўминов 2та ўйинга дисквалификация қилинди.

Ёшлар лигаси

3-турда «Шўртан»га қарши ўйинда четлатилган «Металлург» ҳимоячиси Худойшукур Саттаров 2та ўйинга дисквалификация қилинди.

Биринчи лига

1-турда «Нурафшон»га қарши баҳсда қизил карточка олган «Косонсой» ярим ҳимоячиси Мухаммад Расулов 3та ўйинга четлатилди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz