

Тўп Al Rihla (араб тилидан таржимаси - "саёҳат") деб номланган. У Қатар маданияти, меъморчилиги ва байроғини ўзида акс этади. Марварид фонидаги ёрқин ранглар мезбон мамлакат ҳамда футболнинг шиддат билан ривожланиб, тезлашиб бораётганини англатади.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилги жаҳон чемпионатининг финал босқичи 21 ноябрдан 18 декабрга қадар Қатар мамлакатида бўлиб ўтади.




