Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган 31та терма жамоа номи маълум бўлди

Aslanov Jasurbek
15 ноя 2017
Австралия терма жамоаси ЖЧ-2018 саралашида икки ўйин натижасига кўра Гондурасни 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва мундиал йўлланмасини қўлга киритди.

Шундай қилиб, Россиядаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган 31та терма жамоа номи маълум бўлди.

Осиё: Эрон, Япония, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Австралия.

Европа: Россия (мезбон), Бельгия, Германия, Англия, Испания, Польша, Исландия, Сербия, Португалия, Франция, Швейцария, Хорватия, Швеция, Дания.

Жанубий Америка: Бразилия, Уругвай, Аргентина, Колумбия.

Шимолий Америка: Коста-Рика, Панама, Мексика.

Африка: Миср, Сенегал, Марокаш, Тунис, Нигерия.

Эртага тонгда мундиалнинг сўнгги вакили номи аниқ бўлади. Перу ҳамда Янги Зеландия ушбу йўлланма учун кураш олиб боришади. Ушбу терма жамоалар ўртасидаги илк ўйин 0:0 ҳисобида якунланган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia