Жаҳон чемпионати ўйинини тарихда илк марта аёл ҳакам бошқариб боради

Administrator
30 ноя 2022
Стефани Фраппар тарихга кирадиган бўлди.

Қатарда ўтказилаётган Жаҳон чемпионатида тарихда илк марта аёл киши бош ҳакамлик қилади. Эркаклар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида илк марта бош ҳақам сифатида ишлаш франциялик ҳакам Стефани Фраппар зиммасига юклатилди. Фраппер учинчи тур доирасидаги Коста-Рика ва Германия учрашувини бошқаради. 

Аввалроқ, Фраппер Мексика ва Польша учрашувида тўртинчи ҳакам вазифасини бажарганди.


AdministratorМуаллиф
Манба: twitter.com/fifamedia