Жаъфар Ирисметов: "Машариповнинг трансферидан тушадиган пулга унинг даражасидаги легионерни олишимиз қийин"
21 ноя 2020 15:30
Янгиликлар
Жаъфар Ирисметов: "Машариповнинг трансферидан тушадиган пулга унинг даражасидаги легионерни олишимиз қийин"
"Тезкор Студия" лойиҳасининг навбатдаги сонида "Пахтакор"нинг чемпионлиги ва қолган тур учрашувлари борасида фикрлар янграб ўтди.
Унда бевосита "Пахтакор" спорт директори Жаъфар Ирисметов билан алоқага чиқилиб айрим саволларга жавоб олдик.
"Жалолиддин Машариповни кўп жамоалар ўзига жалб қилишни истамоқда. Лекин Шота Арвеладзе у билан хайрлашишга тайёр эмас. Охирги икки йил ичида Машарипов ўсишга эришди. Яхши таклиф келиб тушса кўриб чиқишга тайёрмиз. Клуб томондан айтадиган бўлсам бундай футболчи бизга керак. ОЧЛда биринчи ўринни олмоқчи эканмиз, нима учун уни қўйиб юборишимиз керак. Агарда Жалолидинни трансфер қиладиган бўлсак, ундан тушган пулга бошқа савияли яъни унинг даражасидаги легионерни жалб қилишимиз қийин бўлади. Шартномани янгилаш учун музокаралар олиб бормоқдамиз",- дейди Жаъфар Ирисметов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар