

6 феврал куни эса Туркия тарихидаги даҳшатли зилзилалардан бири юз берди ва бу Ҳатай шаҳри ҳудудини ҳам четлаб ўтмасдан қолмади.
Оқибатда “Ҳатайспор”нинг бир қатор аъзолари ҳам қулаган бинолар остида қолган ва улар қутқариб олинганди. Аммо Атсу топилмаётган эди. Узоқ изланишлар натижаси у вайроналар ичидан чиқариб олинди. Қайд этилишича, ганалик ярим ҳимоячи нафас олишда қийналмоқда ва унинг ўнг оёғи жароҳат олган. АПЛдаги ўйинлари орқали кўпчиликка таниш бўлган Атсу зудлик билан шифохонага юборилган.
Турк фожиаси. Зилзила остида қолган Хатай клуби Абдихолиқовни трансфер қилмоқчи эди



