UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  0 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  1 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  2 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  8 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  1 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0

Июнь-июль лауреатлари. Миржалол Қосимов - "Энг яхши мураббий", Жавоҳир Сидиқов - "Энг яхши футболчи" Янгиликлар

Июнь-июль лауреатлари. Миржалол Қосимов - "Энг яхши мураббий", Жавоҳир Сидиқов - "Энг яхши футболчи"

Маълумки, сайтимиз томонидан ҳар ойнинг энг яхши футболчи ва мураббийси аниқлаб келинмоқда.

Биз истисно тариқасида июнь ва июль ойларининг энг яхшиларини битта қилиб беришга қарор қилдик. Бунга сабаб июнь ойида олий лигада фақат учта тур ўтказилди, июлда эса чемпионатнинг қолдирилган ўйинларини ҳисобга олмасак, асосан Кубок баҳслари бўлиб ўтди. 

Ўтган икки ойда бир нечта мураббийлар ўзларини кўрсата олишди. Хусусан, "Локомотив"дан Мирко Йеличич, "Бухоро" устози Улуғбек Бақоев, "Металлург" мураббийлар штаби, аммо биз барча натижаларни таҳлил қилган ҳолда "Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимовни "Энг яхши мураббий" деб топдик. 

Май ойида клубга қайтган Қосимов аввалига кетма-кет учта ўйинда ғалаба қозона олмади. "Бунёдкор" дастлаб Ғузорда "Шўртан"га мағлуб бўлди, кейинчалик ўз майдонида "Пахтакор" ва сафарда "Навбаҳор" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.


Лекин июнь-июль ойларига келиб жамоанинг ғалабали ўйинлари бошланди. Аввалига "Қўқон-1912" 2:1 ҳисобида мағлуб этилган бўлса, кейинчалик "Локомотив" ва "Насаф" клублари устидан зафар қучилди. "Бунёдкор" шунингдек, Ўзбекистон Кубогининг чорак финал баҳсларида "Нефтчи"ни ҳар иккала учрашувда ҳам мағлуб этди. Мана шу натижалардан келиб чиққан ҳолда Миржалол Қосимовни "Энг яхши мураббий" деб топишга қарор қилдик, чунки "Бунёдкор" айнан Қосимовнинг жамоага қайтиши туфайли яна аввалги мавқеига қайта бошлади. 

Футболчилар ўртасидаги рақобат кескин кечди дея олмаймиз. Масалан, Достон Ҳамдамов ҳамма ўйинларда ҳам ўзини кўрсата олмади. "Бунёдкор"да кўпроқ Жавлон Иброҳимов бир текис ўйин намойиш эта олди. "Локомотив"да эса Икром Алибоев ажралиб турди. Лекин биз "Энг яхши футболчи" сифатида Жавоҳир Сидиқовга тўхталдик. "Қўқон-1912" плеймейкери ўтган икки ой ичида ўзидан илиқ таассурот қолдирди. Аслида Сидиқов мавсум бошидан бери яхши ўйин кўрсатиб келмоқда. 

Жавоҳир Сидиқов июнь ойида "Бунёдкор", "Сўғдиёна", "Олмалиқ" каби клубларга қарши майдонга тушиб, майдонда бошқалардан ажралиб турди. Қолаверса, июлда ўтказилган U-22 Осиё чемпионати саралаш ўйинларида терма жамоамиз етакчисига айланди. Унинг БАА дарвозасига киритган голи бемалол мавсумнинг энг чиройли голларидан бирига даъвогарлик қила олади. Ўйламизки, Сидиқов иккинчи даврада ҳам мухлислар ишончини оқлашда давом этади.


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика