Июлдан “Челси” сафига келиб қўшиладиган Зиеш ва Вернер АПЛ жорий мавсумида майдонга тушадими?

Eldor Akmurzayev
30 июн 2020
“Челси” устози Фрэнк Лэмпард шу масалада жавоб қайтарди.

Аввалроқ, “аристократлар” “Аякс”дан Ҳаким Зиеш ҳамда “Лейпциг”дан Тимо Вернернинг трансферларини эълон қилганди.

“Биз режаларни тайёрлаш жараёнидамиз. Хаким узоқ вақтдан буён ўйнамаган, Тимо эса ўтган ҳафта охирида мавсумни якунлади, шу туфайли уларга бошқача ёндашув керак”, дейди мутахассис.

Шунингдек, ҳар иккала футболчи чемпионатнинг бу мавсумида клубга ёрдам беролмаслиги ва асосий эътибор 2020/21 мавсум тайёргарлигига қаратилиши қўшимча қилинган.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sport24