Ихтиёр Ропиев: "Ишонтириб айтаманки, халқимизни хурсанд қилиш учун охиригача курашамиз"

Narzulla Saydullayev
14 сен 2021
Ўзбекистон футзал терма жамоаси Литвада бошланган Жаҳон чемпионатининг 1-турида Гватемалага қарши ўйнади.

Вакилларимиз 4:5 ҳисобида ютқазиб қўйди. Биз мазкур баҳсда хет-трикка эришган Ихтиёр Ропиевнинг фикрларига қулоқ тутдик.

- Учрашув давомида рақиблар дарвозасини ишғол қилиш учун яхши вазиятларни юзага келтирдик, - дея сўз бошлади Ропиев. Охирги сонияларга гол ўтказиб юборишимиз ҳеч кимнинг хаёлига келмаганди. Фикримча, учрашувда омадимиз келмади. Гватемалага қарши ўйинни унутдик ва олдимизда турган бахсларга эътибор қаратябмиз. Мағлубиятдан тўғри хулоса чиқаришимиз ва Россия билан бўладиган баҳсда аввалги хатоларни такрорламаслигимиз лозим.

“Гуруҳдошларимиз Россия ва Миср хусусида ҳақида нима дейиишим мумкин? Иккиси ҳам жиддий. Аммо ўйнаса бўладиган рақиблар. Мақсадимиз гуруҳдан кейинги босқичга чиқиш. Ишонтириб айтаманки, халқимизни хурсанд қилиш учун охиригача курашамиз", - дейди Ихтиёр Ропиев. 




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia