UZ

Сўнгги янгиликлар

00:33Шацких: "Ҳужумда эса бизга охирги узатма ёки зарба етишмади"  3 00:05Роналду 30 ёшга тўлганидан бери 450та гол урди  5 23:37Шавкат Мирзиёев - Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг раиси  11 23:20"Ал Аҳли" муддатидан аввал кейинги босқичда, Роналдунинг голлари "Ал Насср"га 3 очко тақдим этди  16 22:54Элит ОЧЛ. "Истиқлол" ва "Пахтакор" ўртасидаги зерикарли ўйинда ҳисоб очилмади  43 22:30Ансу Фати Роналдунинг жамоадошига айланиши мумкин  1 22:20"Барселона"нинг XXI асрдаги энг яхши футболчилари  13 21:25Британия топ-клублари Шотландия ёшлар терма жамоаси сардорини кузатишмоқда  0 20:45"Эвертон" собиқ футболчисига ҳайдовчи бўлиб ишлаш таклиф қилинди  1 19:45Элит ОЧЛ. "Истиқлол" – "Пахтакор". Таркиблар эълон қилинди. Машарипов бошланғич таркибдами?  18 19:20"Sky Sports"нинг Рубен Аморим билан жонли эфирда уюштираётган суҳбатини бузиб қўйган Эд Ширан кечирим сўради  0 18:55"Нефтчи" – "Насаф" баҳсида қаршиликлар футболчисини четлатиш учун асос бўлмаган — Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  9 18:24"Астон Вилла" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 17:58"Реал" "Ливерпул"га қарши ўйин олдидан жиддий йўқотишга учради  21 17:31Салоҳ: "Деярли декабрь бўлди ва мен клубда қолиш учун бирорта ҳам таклиф олмадим"  4

Ивица Олич: «ЦСКАдаги даврим энг яхшиси» Янгиликлар

Ивица Олич: «ЦСКАдаги даврим энг яхшиси»

Теглар :  Ивица ОличЦСКА
Ўтган ҳафта хорватиялик таниқли футболчи Ивица Олич 37 ёшга тўлди. Шунга қарамай, ҳамон футбол ўйнамоқда. Айни пайт у Германия иккинчи бундеслигаси вакили «Мюнхен 1860» жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.

- Шу ёшда ҳамон профессионал футболчи ҳисобланасиз. Буни қандай уддалаяпсиз?

- «Гамбург»дан сўнг фаолиятимни якунлашга қарор қилгандим. Ўзимга ўзим: «Тугатиш вақти келди», дегандим ва мураббийлик курсларига ёзилиб қўйгандим. Шунда «Мюнхен 1860» бош мураббийи Коста ва мен билан Хорватия терма жамоасида бирга ишлаган ёрдамчиси қўнғироқ қилишди. Улар «Сенда жамоамизга қўшилиш учун имконият бор» дейишди. Мен эса иккинчи бундеслигага қизиқмаслигимни айтдим. Лекин шунга қарамай, улар билан учрашдим. Гамбургдан Хорватияга кетаётгандим. Йўлда икки кун Мюнхенда қолиб кетдим. Улар билан суҳбатлашгандан сўнг жамоага ёрдам беришга қарор қилдим. Аммо жисмоний ҳолатим қандайлигини билмасдим.

- Нима учун?

- «Гамбург»да 5-6 ой ўйнамагандим. Янги мавсум эса бир ҳафтадан кейин бошланарди. Тўғри, формамни ушлаб туришга ҳаракат қилгандим. Аммо бу етарли эмасди. Дастлабки учрашувларда тўлиқ ўйнадим. Ҳозир эса ўзимни яхши ҳис қиляпман.

- Шу ёзда ЦСКАга ҳужумчи керак эди. Сизга мурожаат қилишмадими?

- Йўқ. АҚШ ва Қатардан таклифлар бўлганди. Лекин Мюнхенда уч йил яшаганман ва бу ерда дўстларим бор. Шу боис ҳам фаолиятимни «Мюнхен 1860»да давом эттиришга қарор қилдим.

- ЦСКАдаги фаолиятингиз давомидаги энг ёрқин хотиралар қайси?


- Агар «Герта»ни ҳисобламасак, ЦСКА менинг биринчи хориж клубим эди. «Ҳарбийлар» жамоасидан таклиф олганимда Россия футболи ҳақида умуман маълумотга эга эмасдим.

- Нимага иккилангансиз?


- Хорватияда қаторасига икки марта тўпурар ва мамлакат чемпиони бўлгандим. Шу боис ҳам Германия, Италия ёки Англия клубига ўтиш ҳақида ўйлардим. Лекин Россиядан тушган таклифни ўрганиб чиқишга қарор қилдим. Рахимичга қўнғироқ қилганимда у боришимни таклиф қилди. Кейин оиламиз билан Мос-квани танладик. Эслашга арзийдиган воқеалар кўп. Ҳозир фаолиятимга назар соларканман, ЦСКАдаги даврим энг яхшиси эканига амин бўлдим. Ўшанда уч марта чемпионликни нишонлаганмиз. Бундан ташқари, УЕФА кубогида зафар қучиб, Чемпионлар Лигасида иштирок этганмиз.

- Ажойиб жамоа эди.


- ЦСКАнинг охирги 20 йилдаги энг яхши таркиби, десам ҳам муболаға бўлмайди. Жамоада Акинфеев, Игнашевич, Березуцкийлар, Жирков, Даниэл Карвальо, Вагнер Лав, Жо, Красич, Рахимич каби футболчилар бор эди.

- Акинфеев, Игнашевич ва эгизаклар ҳамон ЦСКАдалар. Улардан қай бири Европада ўйнаб кета оларди?


- Ҳаммаси. Акинфеев ва Игнашевичнинг терма жамоадаги фаолиятига назар солинг. Бир неча йиллардан буён юқори савияда ўйнашмоқда. Менимча, Игорнинг имкониятлари кўпроқ. Мен ўйнаган пайтда жуда ёш эди. Лекин ўшандаёқ жаҳоннинг энг яхши дарвозабонларидан бири бўлиши кўриниб турганди. Кўплаб киперлар билан бирга ўйнаганман. Жумладан, Нойер билан ҳам. Акинфеев тиззасидан олган жароҳатидан кейин ҳам юқори савияга чиқа олди.

- ЦСКАдан кетганингизга 10 йил бўлди, аммо ҳамон рус тилида гаплашяпсиз.


- Бироз унутдим. Амалиёт етишмаяпти. Ҳали ҳам яхши тушунаман. Лекин айрим сўзларни айтишга қийналяпман.

- Охирги марта қачон рус тилида гаплашгандингиз?


- Бир неча ой олдин интервью бергандим. Лекин кўп гаплашмаганмиз. «Бавария»да Тимошук билан ҳар куни рус тилида гаплашардим. У аввалига немис тилида умуман гапирмасди.

- Москвада сиз соғинадиган жой борми?


- Москвада ўйнаганимда  собиқ Югославиядан футболчилар кўп эди. Видич ва Пьянович «Спартак»да. Мен ва Рахимич ЦСКАда. Иванович ва Спахич «Локо»да. Уларнинг кўпчилиги Россиядан топ-клубларга кетишган. Масалан, Видич «МЮ»га, Красич «Ювентус»га, мен «Бавария»га, Бано «Челси»га. Хуллас, ўша даврларда Москва­даги бўш вақтимизни кўпинча «Ботик Петра» ресторанида ўтказардик.

- Россияда яна қаерга боришни истардингиз?


- Яқинда ЦСКАнинг янги стадион очганини ўқиб қолдим. Бундан жуда хурсанд бўлдим. У ерда бир марта ўйнашни истардим. Ёки шунчаки, ўйин томоша қилгани бораман.

- ЦСКА мухлислари орадан 10 йил ўтса ҳам «Олич» деб ёзилган футболкаларда юришади. Сизда ҳам «ҳарбийлар»нинг футболкасидан қолганми?


- Албатта! Бундай либосларнинг бир нечтаси бор.

- Ривалдо ўтган йили профессионал жамоада ўз фарзанди билан бирга ўйнади. Сиз ҳам шундай имкониятга эгамисиз?


- Икки ўғлим бор. Каттаси 14 ёшда, отаси билан ўйнаши учун ҳали бир неча йил меҳнат қилиши керак. Бироқ у анча иқтидорли.

- Яна бир-икки йил ўйнайсизми?


- Уч йил ўйнашим қийин. Шу мавсумни тугатиб олай, кейин бир гап бўлар... Бошқа тарафдан «Ҳеч қачон «ҳеч қачон» деманг» ҳикмати бежиз айтилмаган.


Ж.БОБОХОНОВ тайёрлади

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика